https://sputniknews.uz/20230209/turkiyadagi-zilzila-32140013.html
Туркиядаги зилзила олдиндан башорат қилинган эди – нега бу фожианинг олдини олмади?
Туркиядаги зилзила олдиндан башорат қилинган эди – нега бу фожианинг олдини олмади?
Sputnik Ўзбекистон
Олимлар йил бошида башорат қилган зилзила бир ой ўтиб содир бўлди. Магнитуда саккиздан сал пастроқ бўлса-да, олимлар прогнозни муваффақиятли деб ҳисоблашмоқда. 09.02.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-02-09T20:23+0500
2023-02-09T20:23+0500
2023-02-09T20:23+0500
дунёда
зилзила
туркия
сурия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/02/06/32040797_0:66:1280:786_1920x0_80_0_0_6922a6586f0ca60b3e49e4230238516e.jpg
ТОШКЕНТ, 9 фев — Sputnik. Туркиядаги иккита кучли зилзила эпицентри олдиндан башорат қилинган, аммо бу фалокатнинг олдини олишга ёрдам бермади. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.Қайд этилишича, Туркия ва Сурияда содир бўлган зилзила қайсидир маънода, олимлар учун ажабланарли воқеа бўлмади.Зилзилалар сайёранинг юқори қобиғини ташкил этувчи литосфера плиталарининг ҳаракати натижасида юзага келади. Ушбу минтақада иккита энг катта тектоник плиталар ўзаро учрашади: - Араб плитаси жанубдан шимол томон ҳаракатланса, Анадолу плитаси Ғарбга томонга ҳаракатланади.Уларнинг оралиғида йирик туташ чизиқлари бўлиб айнан ушбу ҳудудларда ер қимирлашлари содир бўлади. Тектоник платформаларнинг туташув зонаси жуда кенг, аммо энг хавфли ҳудудларни аниқлаш усуллари мавжуд.Айтилишича, 1970 йилларда совет олимлари литосферанинг блокли тузилиши ғоясига асосланган ёндашувни ишлаб чиқишган. Ҳар бир блок чуқур ёриқлар билан боғлиқ бўлган морфоструктурали чизиқлар - рельеф элементлари билан чегараланади. Ушбу чизиқларнинг кесишган тугунлари кучли зилзилалар учун энг эҳтимолий жойлар деб тан олинган.Маълум бўлган 6,5 магнитудали зилзилаларни ўргангач, мутахассислар бошқа тугунларда хавфли ҳодисалар эҳтимолини ҳисоблаб чиқишди.Февраль ойидаги зилзила эпицентри ана шу нуқталардан бирига тўғри келган. Усулнинг салбий томони шундаки, у вақтни эмас, балки фақат ҳалокат жойини башорат қилади.Кейинчалик замонавий прогнозлаш усуллари вақтни бироз аниқроқ билиб олиш имконини беради. Прогнозлар йилига икки марта янгиланади ва турли мамлакатлардаги мутахассисларга юборилади.Агар кўплаб далиллар ушбу минтақада зилзила содир бўлиши мумкинлигини кўрсатса, кейинги беш йил ичида бу доиравий ҳудуд хавфли бўлади деган хулосага келади.Афсуски, фан ҳозирча воқеа учун аниқроқ санани айта олмайди, дея тушунтиради Шебалин. Унинг сўзларига кўра, зилзила эпицентри бўлган ҳудуд тахминан икки йил аввал М8 алгоритмига кўра хавфли бўлиб қолган.Маълумот учун, Туркия ва Сурияда содир бўлган 7,8 ва 7,5 магнитудали иккита зилзила ўн мингдан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлди.
туркия
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/02/06/32040797_72:0:1208:852_1920x0_80_0_0_64acb2750a9a62161f2d88e8090efaa4.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, зилзила, туркия, сурия
дунёда, зилзила, туркия, сурия
Туркиядаги зилзила олдиндан башорат қилинган эди – нега бу фожианинг олдини олмади?
Олимлар йил бошида башорат қилган зилзила бир ой ўтиб содир бўлди. Магнитуда саккиздан сал пастроқ бўлса-да, олимлар прогнозни муваффақиятли деб ҳисоблашмоқда.
ТОШКЕНТ, 9 фев — Sputnik. Туркиядаги иккита кучли зилзила эпицентри олдиндан башорат қилинган, аммо бу фалокатнинг олдини олишга ёрдам бермади. Бу ҳақда РИА Новости
хабар берди. Қайд этилишича, Туркия ва Сурияда содир бўлган зилзила қайсидир маънода, олимлар учун ажабланарли воқеа бўлмади.
“Умуман Туркия сейсмик жиҳатдан жуда фаол минтақада жойлашган. 1900 йилдан буён мамлакатда 13 та зилзила содир бўлди, шу жумладан, охиргиси 7 баллдан юқори. Бу ғайриоддий нарса эмас”, - дейди Россия Фанлар академияси Зилзилаларни башорат қилиш назарияси ва математик геофизика институти бош илмий ходими Александр Горшков.
Зилзилалар сайёранинг юқори қобиғини ташкил этувчи литосфера плиталарининг ҳаракати натижасида юзага келади. Ушбу минтақада иккита энг катта тектоник плиталар ўзаро учрашади: - Араб плитаси жанубдан шимол томон ҳаракатланса, Анадолу плитаси Ғарбга томонга ҳаракатланади.Уларнинг оралиғида йирик туташ чизиқлари бўлиб айнан ушбу ҳудудларда ер қимирлашлари содир бўлади. Тектоник платформаларнинг туташув зонаси жуда кенг, аммо энг хавфли ҳудудларни аниқлаш усуллари мавжуд.
Айтилишича, 1970 йилларда совет олимлари литосферанинг блокли тузилиши ғоясига асосланган ёндашувни ишлаб чиқишган. Ҳар бир блок чуқур ёриқлар билан боғлиқ бўлган морфоструктурали чизиқлар - рельеф элементлари билан чегараланади. Ушбу чизиқларнинг кесишган тугунлари кучли зилзилалар учун энг эҳтимолий жойлар деб тан олинган.
“Ушбу ёндашувдан фойдаланиб, биз дунёнинг деярли барча ҳудудларини ўргандик. Ҳамма жойда ўзаро боғлиқлик мавжуд: кучли зилзилалар эпицентрлари морфоструктурали чизиқларнинг кесишган тугунлари билан чегараланган", - деб тушунтирди Горшков.
Маълум бўлган 6,5 магнитудали зилзилаларни ўргангач, мутахассислар бошқа тугунларда хавфли ҳодисалар эҳтимолини ҳисоблаб чиқишди.
Февраль ойидаги зилзила эпицентри ана шу нуқталардан бирига тўғри келган. Усулнинг салбий томони шундаки, у вақтни эмас, балки фақат ҳалокат жойини башорат қилади.
Кейинчалик замонавий прогнозлаш усуллари вақтни бироз аниқроқ билиб олиш имконини беради. Прогнозлар йилига икки марта янгиланади ва турли мамлакатлардаги мутахассисларга юборилади.
“М8 алгоритми жуда катта ҳудудда – диаметри 800 километрда содир бўладиган кучсизроқ зилзилалар ҳақидаги маълумотлардан фойдаланади. Ҳаммаси бўлиб етти хил белги бор”, - дейди Россия Фанлар академияси Зилзилаларни башорат қилиш назарияси ва математик геофизика институти директори Пётр Шебалин.
Агар кўплаб далиллар ушбу минтақада зилзила содир бўлиши мумкинлигини кўрсатса, кейинги беш йил ичида бу доиравий ҳудуд хавфли бўлади деган хулосага келади.
Охирги янгиланиш (2026 йилгача) 2023 йил январь ойи бошида чиқарилган. Бир ой ўтгач, башорат қилинган хавфли зонада кучли зилзилалар содир бўлди. Магнитуда саккиздан сал пастроқ бўлса-да, олимлар прогнозни муваффақиятли деб ҳисоблашмоқда.
Афсуски, фан ҳозирча воқеа учун аниқроқ санани айта олмайди, дея тушунтиради Шебалин. Унинг сўзларига кўра, зилзила эпицентри бўлган ҳудуд тахминан икки йил аввал М8 алгоритмига кўра хавфли бўлиб қолган.
Маълумот учун, Туркия ва Сурияда содир бўлган 7,8 ва 7,5 магнитудали иккита зилзила ўн мингдан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлди.