Сурия Ғарб зилзиладан сўнг ёрдам кўрсатмаётганини маълум қилди

© Sputnik / Андрей Стенин / Медиабанкка ўтишОсвобожденная от боевиков крепость Крак де Шевалье в Сирии
Освобожденная от боевиков крепость Крак де Шевалье в Сирии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.02.2023
Oбуна бўлиш
Сурия президенти маслаҳатчиси: Ғарб фақатгина мухолифат гуруҳларига ёрдам кўрсатмоқда
ТОШКЕНТ, 9 фев – Sputnik Сурия президенти маслаҳатчиси Бусайна Шаабаннинг айтишича, Ғарб мамлакатлари зилзиладан сўнг Сурия ҳукуматига эмас, балки террорчилар ва мухолифат гуруҳлари назорати остидаги ҳудудларга ёрдам жўнатмоқда.

“Афсуски, Ғарбни фақат террорчилар бўлган, “Оқ каска”лар ҳудудлари қизиқтиради. Улар кўп сурияликлар истиқомат қиладиган ҳудудлар ҳақида ўйлашмаяпти... Ҳақиқат шундаки, АҚШ ва Европа фақат “Оқ каска”ларни ҳимоя қилади. АҚШдан ҳам, Европадан ҳам Туркияга кўп миқдорда пул, жиҳозлар юборилди. Европадан Сурияга ҳеч нима йўқ”, - дейди Шаабан Британиянинг Sky News нашрига берган интервьюсида.

Аввалроқ БМТнинг доимий координатори ал-Мустафо Бенламлиҳ Сурия ҳукуматини сиёсатни четга суриб, Суриядаги гуманитар миссияни осонлаштириш учун мамлакатнинг мухолифат назоратидаги шимоли-ғарбий минтақасига киришга рухсат беришга чақирган эди.
Эслатиб ўтамиз, 6 февраль куни Суриянинг Ҳалаб, Латакия, Хама ва Тартус вилоятлари кучли зилзиладан жиддий зарар кўрди. Республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, қурбонлар сони 1,2 мингдан ошган, 2,2 мингдан зиёд киши жароҳатланган.
Янгиликлар лентаси
0