https://sputniknews.uz/20230209/peskov-rossiya-va-turkiya-gaz-xabi-yuzasidan-malumot-berdi-32138678.html
Песков Россия ва Туркия газ хаби юзасидан маълумот берди
Песков Россия ва Туркия газ хаби юзасидан маълумот берди
Sputnik Ўзбекистон
Туркия бу офатни енгиб, жабрланганларга барча зарур ёрдамни кўрсатишига, вайрон бўлган шаҳарларни қайта тиклашига шубҳамиз йўқ, дейди Песков. 09.02.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-02-09T17:05+0500
2023-02-09T17:05+0500
2023-04-05T18:43+0500
россия
туркия
дмитрий песков
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/04/28790452_0:208:2899:1839_1920x0_80_0_0_574e47b72c036cb24bd1a5d96ad1917b.jpg
ТОШКЕНТ, 9 фев — Sputnik. Россия ва Туркия газ хабини яратиш ҳозир Анқара учун устувор масала эмас, жараёнларда силжишлар бўлиши мумкин, аммо бу режалар амалга ошишига таъсир қилмайди. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков таъкидлади.6 февраль куни эрталаб Туркия жануби-шарқида 7,7 магнитудали зилзила юз берди. Президент Ражаб Тойиб Эрдоғаннинг сўзларига кўра, бу 1939 йилдан бери энг кучли зилзила бўлди. Ўша куни тушдан кейин яна 7,6 магнитудали зилзила содир бўлди. Туркияда ҳалок бўлганлар сони 13 мингга яқинлашган, ярадорлар эса 63 мингга яқин.Ўтган йил октябрь ойида Владимир Путин Туркияда газ хаби ташкил этишни таклиф қилган эди. Путин таъкидлаганидек, бундай қарор иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ ва хавфсизлик даражаси анча юқори бўлади.Кейинроқ Туркия раҳбари билан учрашувда Путин марказнинг яратилиши нархни “нормал, бозор даражасида, ҳеч қандай сиёсий оҳангларсиз” хотиржам тартибга солиш имконини беришини таъкидлаганди.
туркия
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/04/28790452_84:0:2815:2048_1920x0_80_0_0_d8bf0760bf78865e74daf5006d062769.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия, туркия, дмитрий песков
россия, туркия, дмитрий песков
Песков Россия ва Туркия газ хаби юзасидан маълумот берди
17:05 09.02.2023 (янгиланди: 18:43 05.04.2023) Туркия бу офатни енгиб, жабрланганларга барча зарур ёрдамни кўрсатишига, вайрон бўлган шаҳарларни қайта тиклашига шубҳамиз йўқ, дейди Песков.
ТОШКЕНТ, 9 фев — Sputnik. Россия ва Туркия газ хабини яратиш ҳозир Анқара учун устувор масала эмас, жараёнларда силжишлар бўлиши мумкин, аммо бу режалар амалга ошишига таъсир қилмайди. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков
таъкидлади. “Албатта, ҳозир бу Туркия Республикаси учун устувор вазифа бўлиши мумкин эмас. Биз бунга тушуниш билан муносабатда бўламиз. Шунга кўра, вақт бўйича бироз силжиш бўлиши мумкин. Биласиз, бу йўналишда ишлар жуда юқори суръатлар билан бўлган. Аммо Туркия бу офатни енгиб, жабрланганларга барча зарур ёрдамни кўрсатишига, вайрон бўлган шаҳарларни қайта тиклашига шубҳамиз йўқ. Бу борада кўплаб давлатлар, жумладан, бизнинг мамлакатимиз ҳам керак бўлса Туркияга ёрдам беради. Шунинг учун, ҳа, бу жараён бироз силжиши мумкин, лекин аслида бу режаларнинг амалга ошишига таъсир қилмайди”, - деди Песков журналистларга.
6 февраль куни эрталаб Туркия жануби-шарқида 7,7 магнитудали зилзила юз берди. Президент Ражаб Тойиб Эрдоғаннинг сўзларига кўра, бу 1939 йилдан бери энг кучли зилзила бўлди. Ўша куни тушдан кейин яна 7,6 магнитудали зилзила содир бўлди. Туркияда ҳалок бўлганлар сони 13 мингга яқинлашган, ярадорлар эса 63 мингга яқин.
Ўтган йил октябрь ойида Владимир Путин Туркияда газ хаби ташкил этишни таклиф қилган эди. Путин таъкидлаганидек, бундай қарор иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ ва хавфсизлик даражаси анча юқори бўлади.
Кейинроқ Туркия раҳбари билан учрашувда Путин марказнинг яратилиши нархни “нормал, бозор даражасида, ҳеч қандай сиёсий оҳангларсиз” хотиржам тартибга солиш имконини беришини таъкидлаганди.