https://sputniknews.uz/20230209/ozbekistonning-yanvar-oyidagi-byudjet-daromadi-malum-qilindi-32127394.html
Ўзбекистоннинг январь ойидаги бюджет даромади маълум қилинди
Ўзбекистоннинг январь ойидаги бюджет даромади маълум қилинди
Sputnik Ўзбекистон
Бюджет даромадлари 2022 йилнинг январь ойида 13,4 триллион сўмни ташкил қилган бўлса, жорий йил январида 14,9 триллион сўмни ташкил қилди. 09.02.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-02-09T12:37+0500
2023-02-09T12:37+0500
2023-02-09T12:37+0500
иқтисод
ўзбекистон
бюджет
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/13/20158210_0:0:3641:2048_1920x0_80_0_0_80eadea3dea09b5c218c59fa0c4ff87e.jpg
ТОШКЕНТ, 9 фев — Sputnik. Ўзбекистоннинг бюджет даромадлари жорий йил январь ойида 14,9 триллион сўмни ташкил қилди. Бу ҳақда иқтисодиёт ва молия вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.Таъкидланишича, январь ойининг биринчи ярмида давлат бюджети даромад ва харажатлари ўртасидаги салбий фарқ ойнинг биринчи ҳафтаси давомида иш ҳақи, пенсия ва ижтимоий нафақаларни тўлиқ молиялаштириш ҳамда йил бошида одатда бюджет тушумларининг кам бўлиши билан изоҳланади.Жорий йилнинг январь ойида мамлакатда ҳаво ҳароратининг кескин совиб кетиши ҳамда энергия ресурсларига талабнинг кескин ошиши туфайли хўжалик юритувчи субъектларга табиий газ ва электр энергияси етказиб беришдаги узилишлар ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш ҳажмларига салбий таъсир қилди.Ушбу шароитда тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида президент қарори билан уларнинг солиқ қарздорликлари бўйича пеня ҳисоблашни тўхтатиш, солиқ қарздорликларини бўлиб тўлаш, моддий жавобгарликларга тортмаслик, кредит тўлов муддатларини узайтириш ҳамда айланма маблағларни тўлдиришга кредит олиш шартларини енгиллаштириш каби чоралар белгиланди.Қайд этилишича, бу тадбиркорлик субъектлари фаоллигини қайта тиклашга ва келгуси ойларда бюджет тушумларини кўпайишига туртки бўлади.Маълумот учун, бюджет даромадлари 2022 йилнинг январь ойида 13,4 триллион сўмни ташкил қилган бўлса, жорий йил январида 14,9 триллион сўмни ташкил қилди. Солиқ қарздорлиги ошмаган тақдирда даромадлар ўсиш суръатининг юқорироқ бўлиши кутилган.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/13/20158210_454:0:3185:2048_1920x0_80_0_0_a49382d7d1753861c371afa9187249af.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, ўзбекистон, бюджет
иқтисод, ўзбекистон, бюджет
Ўзбекистоннинг январь ойидаги бюджет даромади маълум қилинди
Бюджет даромадлари 2022 йилнинг январь ойида 13,4 триллион сўмни ташкил қилган бўлса, жорий йил январида 14,9 триллион сўмни ташкил қилди.
ТОШКЕНТ, 9 фев — Sputnik. Ўзбекистоннинг бюджет даромадлари жорий йил январь ойида 14,9 триллион сўмни ташкил қилди. Бу ҳақда иқтисодиёт ва молия вазирлиги ахборот хизмати
маълум қилди. Таъкидланишича, январь ойининг биринчи ярмида давлат бюджети даромад ва харажатлари ўртасидаги салбий фарқ ойнинг биринчи ҳафтаси давомида иш ҳақи, пенсия ва ижтимоий нафақаларни тўлиқ молиялаштириш ҳамда йил бошида одатда бюджет тушумларининг кам бўлиши билан изоҳланади.
Жорий йилнинг январь ойида мамлакатда ҳаво ҳароратининг кескин совиб кетиши ҳамда энергия ресурсларига талабнинг кескин ошиши туфайли хўжалик юритувчи субъектларга табиий газ ва электр энергияси етказиб беришдаги узилишлар ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш ҳажмларига салбий таъсир қилди.
“Бу қарийб 30 минг тадбиркорлик субъектларининг солиқ қарздорлигини 1,2 триллион сўмга ўсишига олиб келди ва бюджет тушумларининг тўлиқ тушишига салбий таъсир қилди”, - дейилади хабарда.
Ушбу шароитда тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида президент қарори билан уларнинг солиқ қарздорликлари бўйича пеня ҳисоблашни тўхтатиш, солиқ қарздорликларини бўлиб тўлаш, моддий жавобгарликларга тортмаслик, кредит тўлов муддатларини узайтириш ҳамда айланма маблағларни тўлдиришга кредит олиш шартларини енгиллаштириш каби чоралар белгиланди.
Қайд этилишича, бу тадбиркорлик субъектлари фаоллигини қайта тиклашга ва келгуси ойларда бюджет тушумларини кўпайишига туртки бўлади.
Маълумот учун, бюджет даромадлари 2022 йилнинг январь ойида 13,4 триллион сўмни ташкил қилган бўлса, жорий йил январида 14,9 триллион сўмни ташкил қилди. Солиқ қарздорлиги ошмаган тақдирда даромадлар ўсиш суръатининг юқорироқ бўлиши кутилган.