Киевда совет учувчиси Чкалов ҳайкали олиб ташланди - видео

© AP Photo / Efrem LukatskyДемонтаж памятника летчику Валерию Чкалову в Киеве.
Демонтаж памятника летчику Валерию Чкалову в Киеве. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.02.2023
Oбуна бўлиш
Сўнгги кунларда Украина ҳукумати Россия ва СССР билан боғлиқ нарсаларга қарши курашишни фаоллаштиришган.
ТОШКЕНТ, 9 фев — Sputnik. Украина пойтахти Киевда совет учувчиси Валерий Чкалов ҳайкалини бузиб ташлашди. Бу ҳақда УНИАН нашри хабар қилди.
“Киевда совет учувчиси Валерий Чкалов ҳайкали бузиб ташланди”, - дейилади хабарда.
Таъкидланишича, яқин кунларда совет генарали Николай Ватутин ҳайкали ҳам бузиб ташланади.
Чкалов (1904-1938) – синовчи учувчи, Совет Иттифоқи қаҳрамони. Шимолий қутб орқали Москвадан Ванкуверга қўнмасдан учиб ўтишни амалга оширган самолёт экипажи командири бўлган. Учувчи ҳайкали Киевда 1981 йилда ўрнатилган эди.
Украинада 2014 йилда давлат тўнтарилиши бўлиб ўтгандан сўнг декоммунизация деб аталувчи қонун қабул қилинган эди. Ҳужжат Совет тарихи билан боғлиқ ёдгорликларни бузиб ташлаш ҳамда объект номларини ўзгартиришни назарда тутади. Сўнгги кунларда Украина ҳукумати Россия ва СССР билан боғлиқ нарсаларга қарши курашишни фаоллаштиришди. Бутун Украина бўйлаб ёдгорлик бузиб ташланмоқда, руслар ва совет ёзувчилари, рассомлари, олимлари номи билан аталган кўчаларни қайта номлашмоқда.
Янгиликлар лентаси
0