Америкалик полковник: Ғарб Киевга қурол-яроғ етказишни бас қилиши керак

© Sputnik / Николай Лазаренко / Медиабанкка ўтишФлаги США и Украины
Флаги США и Украины - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.02.2023
Oбуна бўлиш
АҚШ армиясининг истеъфодаги полковниги НАТОнинг қурол захираси жуда тез тугагани ва захира қуввати йўқлигини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 9 фев — Sputnik. НАТО Украина учун қурол-яроғ ва ўқ-дориларни кўпайтиришни уддалай олмаяпти, шунинг учун Украина Қуролли кучларига етказиб беришдан воз кечиш керак. Бу ҳақда РИА Новости Пентагон раҳбарининг собиқ маслаҳатчиси, АҚШ армиясининг истеъфодаги полковниги Дуглас Макгрегорнинг "Judging Freedom" каналига берган интервьюсига таяниб хабар берди.

"Россияда ўқ-дорилар, жиҳозлар ёки бошқа нарсалар тугаши хавфи йўқ ва улар мутлақо янги ажойиб жиҳозлар ишлаб чиқаришади, кўп ҳолларда улар фронтга жуда тез етиб боради", - деди у.

Полковникнинг сўзларига кўра, Россия Қуролли кучларининг салоҳияти кундан-кунга ошиб бормоқда. Шу билан бирга, Ғарб давлатлари ҳозир дуч келаётган муаммо шундаки, улар Москва борасида нотўғри хулосага келишган.

“Бизда захиралар жуда тез тугади ва захира қувватимиз йўқ, одамлар буни тушунмайдилар. Аммо руслар ишлаб чиқаришни жуда тез кўпайтиришга муваффақ бўлишди ва европаликлар бундан жуда хавотирда, шунинг учун НАТО ёпиқ эшиклар ортида бу энди давом этмаслигини, буни тўхтатиш кераклигини айтди”, - деб ўз фикри билан ўртоқлашди ҳарбий.

Россия Украинага қурол етказиб берилгани учун НAТО давлатларига нота юборган эди. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Украина учун қурол бўлган ҳар қандай юк Россия учун қонуний нишонга айланишини таъкидлади. Россия ташқи ишлар вазирлиги НAТО давлатлари Украинага қурол етказиб бериш орқали “ўт билан ўйнамоқда”, деб таъкидлади. Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Украинага Ғарбдан қурол-яроғ етказиб бериш Россия-Украина музокараларининг муваффақиятига ҳисса қўшмаслиги ва салбий таъсир кўрсатишини таъкидлади.
Янгиликлар лентаси
0