Ҳиндистон Ўзбекистонга гидроагрегатлар етказиб беради

© "Ўзбекгидроенерго" АЖЎзбекистон ва Ҳиндистон гидроэнергетика соҳасида тарихий келишувга эришди
Ўзбекистон ва Ҳиндистон гидроэнергетика соҳасида тарихий келишувга эришди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.02.2023
Oбуна бўлиш
Нью-Деҳлида Ўзбекистонга гидроагрегатларни етказиш бўйича шартнома имзоланди. Энди ҳиндистонлик инженер-муҳандислар республикага доимий ишлаш учун келишади.
ТОШКЕНТ, 9 фев — Sputnik. Ўзбекистон ва Ҳиндистон гидроэнергетика соҳасида тарихий келишувга эришди. Бу ҳақда “Ўзбекгидроэнерго” хабар берди.
Қайд этилишича, Нью-Деҳлида Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчиси ҳамда “Ўзбекгидроэнерго” бошқаруви раиси бошчилигидаги делегация икки томонлама ҳамкорлик доирасидаги навбатдаги тадбирда иштирок этди.
Тадбирда тарихий келишувга эришилди. Ҳиндистоннинг “MACLEC technical project laboratory pvt. LTD” компанияси ишлаб чиқарган гидроагрегатларни Ўзбекистонга етказиш бўйича шартнома имзоланди.
Дарё ва каналлар учун сув юзасида сузиб турувчи кинетик турбинали инновацион гидроагрегатларнинг қуввати 50 МВтга тенг. Улар 1-босқичда 60 фоизга маҳаллийлаштирилади ва Ўзбекистон шароитида синовдан ўтказилади.
Кейинги босқичда ишлаб чиқариш 100 фоиз маҳаллийлаштирилади. Шундан сўнг ҳиндистонлик инженер-муҳандислар республикада доимий ишлаши ва маҳаллий мутахассисларни гидроагрегатларни ишлаб чиқаришга ўргатиш учун жалб қилинади.
Айтилишича, ҳозирда дарё ва каналларнинг номинал ўлчамлари ва қувватлари янги технологиялар ёрдамида аниқланди ва шу кунларда ишлаб чиқариш жараёнлари бошланади.
Эслатиб ўтамиз, Эслатиб ўтамиз, Тошкент вилояти Бўстолиқ туманидаги Пскем дарёсида қуввати 400 МВт бўлган ГЭС қурилмоқда. Лойиҳага 788 млн $ сарфлаш кўзда тутилган. Россиянинг “ВЭБ.РФ” ривожланиш корпорацияси қурилиш учун 75 млн $ кредит ажратди. Пскем ГЭСи 2026 йилда фойдаланишга топшириш режалаштирилган.
2023 йилда 197 мегаваттли 7 та лойиҳа ва 10 та микро гидроэлектр станция ишга туширилиши режалаштирилган. Шунингдек, келажакда яна 438 мегаваттли 8 та истиқболли лойиҳа ва 50 та микро ГЭС қуриш бўйича ишлар ҳам бошланган.
Янгиликлар лентаси
0