Қозоғистон хорижликларнинг яшаш учун рухсатнома олиш қоидаларини янгилади

© Sputnik / Vladislav VodnevЗдания парламента Казахстана в Астане
Здания парламента Казахстана в Астане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.02.2023
Oбуна бўлиш
Энди чет элликлар доимий яшаш учун ариза берганда хорижга чиқиш паспортини тақдим этиши керак.
ТОШКЕНТ, 8 фев — Sputnik. Қозоғистонда хорижликларга доимий яшаш учун рухсатнома бериш қоидалари янгиланди, энди бунинг учун хорижга чиқиш паспорти ва мамлакатда яшаш манзилини тасдиқлаш талаб этилади. Бу ҳақда мамлакат ИИВ матбуот хизмати хабар берди.
Вазирлик маълумотларига кўра, “Қозоғистон билан тегишли миграция келишувлари бўлган давлат фуқаролари ички ҳужжатларга мувофиқ мамлакатга кириши, чиқиши, транзит ўтиши, кўчиб ўтиши ва вақтинча бўлиши мумкин”.
“Бироқ хорижлик Қозоғистон Республикасида доимий яшаш учун рухсатнома олиши учун хорижга чиқиш паспорти талаб қилинади”, - дейилади хабарда.
Хабарда айтилишича, энди чет элликлар амал қилиш муддати доимий яшаш учун ариза берилган санада 180 календар кунидан кам бўлмаган хорижга чиқиш паспортини тақдим этиши керак.
Вақтинчалик яшаш учун рухсатномани олиш учун уй-жой эгасининг, унинг номидан ишончли шахснинг шахсан иштирок этиши ёки мулкдорнинг нотариал тасдиқланган розилиги ҳам талаб қилинади.
Аввалроқ Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги талаб юқори бўлган касбларга эга бўлган хорижликлар Қозоғистонда доимий прописка учун ариза топширишда имтиёзга эга бўлиши ҳақида хабар берган эди. Бундай мутахассисликлар рўйхатига шифокорлар, муҳандислар, агрономлар, архитекторлар, биологлар, геологлар, гидрологлар, металлурглар, фармакологлар, кимёгарлар, экологлар, ахборот технологиялари мутахассислари, соғлиқни сақлаш соҳасидаги университет ўқитувчилари ва бошқалар киради.
Шунингдек, 2023 йил 27 январдан Ўзбекистон фуқаролари чегарани кесиб ўтган кундан 30 кун давомида Қозоғистонда рўйхатдан ўтмасдан юришлари мумкин бўлган.
Янгиликлар лентаси
0