“Путин ҳақ эди”: Британия полковниги Ғарб армияси заифлигини тан олди

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ Владимир Путин
Президент РФ Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.02.2023
Oбуна бўлиш
Британия армиясининг собиқ полковниги Британия ҳарбий техникасини янгилаш керак, деб ҳисоблайди.
ТОШКЕНТ, 8 фев — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Ғарбнинг ҳарбий ва сиёсий жиҳатдан заифлиги ҳақида гапирганда ҳақ эди, деб ёзади Британия армиясининг собиқ полковниги Хэмиш де Бреттон-Гордон “i news” газетаси учун.
Таъкидланишича, сўнгги бир неча йил давомида барча гап кибернетик ва космик технологияларнинг ўсиши туфайли аскарлар ва танклар сонининг қисқариши ҳақида кетмоқда.

“Агар биз Украинага анжомлар ва ўқ-дорилар беришда давом этсак, келажакда кучларимизни сақлаб қолиш ва захираларни тўлдириш учун маҳаллий саноатни ривожлантиришимиз керак”, - дейди полковник.

Бундан ташқари, у Британия ҳарбий техникасини янгилаш керак, деб ҳисоблайди.

“Challenger 2" танкини биринчи навбатда янгилаш ёки бутунлай янгисига алмаштириш керак”, - дея хулоса қилди Бреттон-Гордон.

Январь ойи охирида Буюк Британия мудофаа вазирлиги раҳбари ўринбосари Алекс Чак Бирлашган Қироллик март ойи охирида Киевга "Challenger 2" танкларини етказиб беришни режалаштираётгани ва украиналик ҳарбийларнинг машғулотлари аллақачон бошланганини маълум қилган.
Россия Украинага қурол етказиб берилгани учун НAТО давлатларига нота юборган эди. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Украина учун қурол бўлган ҳар қандай юк Россия учун қонуний нишонга айланишини таъкидлади. Россия ташқи ишлар вазирлиги НAТО давлатлари Украинага қурол етказиб бериш орқали “ўт билан ўйнамоқда”, деб таъкидлади. Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Украинага Ғарбдан қурол-яроғ етказиб бериш Россия-Украина музокараларининг муваффақиятига ҳисса қўшмаслиги ва салбий таъсир кўрсатишини таъкидлади.
Янгиликлар лентаси
0