Ўзбекистонда илк бор лаванда мойларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилмоқда - фото

© Sputnik / Константин Михальчевский / Медиабанкка ўтишЛавандовые поля, архивное фото
Лавандовые поля, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.02.2023
Oбуна бўлиш
Келгусида лаванда ўсимлигидан олинган эфир мойлари Россия, Франция ва Туркияга экспорт қилиниши режалаштирилган - тафсилотлар.
ТОШКЕНТ, 8 фев — Sputnik. Навоий вилоятининг Нурота туманида лаванда мойларини ишлаб чиқариш бўйича йирик лойиҳа ишга туширилди. Бу ҳақда Sputnik мухбирига Нурота тумани ҳокимлиги маълум қилди.
Туманнинг Чуя маҳалласи ҳудудида 500 гектар ер майдонида умумий қиймати 2,5 млн доллар бўлган лаванда ўсимлигини етиштириш ва қайта ишлашни ташкил этиш бўйича инновацион лойиҳа ишга туширилди.
Лойиҳа икки босқичда амалга оширилади. Унга кўра, дастлаб ерларнинг унумдорлигини ошириш мақсадида керакли агротехник тадбирлар ўтказилади. Лаванда ўсимлиги ҳосилга киргач, эфир мойини ишлаб чиқариш мажмуаси барпо этилади.
© Нурота тумани ҳокимлиги Навоий вилояти
Навоий вилояти - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.02.2023
Навоий вилояти
Ҳозирда биринчи босқич якунланиб, бурғулаш, қурилиш ҳамда ёмғирлатиб суғориш, пивот ускунасини ўрнатиш ишлари амалга оширилган.
Пивот ускунаси сувни 40-50 % гача тежайди. Сув дала майдонига бир текис тақсимланади, экинга сувни меъёрида етказиб беради, ўғитлардан самарали фойдаланиш ҳисобига 35 % гача, ёқилғи сарфи 30% га тежалади, қўл меҳнати 90% га қисқаради. Шунингдек, пивот ускунасини бошқа сув тежовчи ускуналардан афзаллиги ер майдонида техника ишлашига халал бермайди.

“Ҳозирда ер майдони ўсимликни экиш учун 2 йил давомида тайёрланади. Ўсимликни етиштиришда Россия, Туркия ва Болгария тажрибаси ўрганилди. Уруғлар ҳам ушбу мамлакатлардан олиб келиб экилади. Келгусида лаванда ўсимлигидан олинган эфир мойлари Россия, Франция ва Туркияга экспорт қилиниши режалаштирилган”, - дейди туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Лутфиёр Мансуров.

Қайд этилишича, ушбу лойиҳа доирасида мавсумий 200 га яқин иш ўринлари яратилади.
Маълумот учун, лаванда мойи энг кўп сотиладиган 15 та эфир мойларидан бири ҳисобланади. Ўсимлик асосан Европа, Россия ва Осиё мамлакатларида етиштирилади. Ушбу давлатларда ҳар йили июль, август ойларида лаванда гуллар фестиваллари бўлиб ўтади.
Лаванда бу ярим бута, кўп йиллик ўсимлик бўлиб, баландлиги бир метргача бўлади. Иқтисодий жиҳатдан ишлатиладиган қисми - унинг гуллари ҳисобланади.
Ўсимлик сувсизликка чидамли бўлиб, уни йил давомида суғориш шарт эмас. Бир марта экилган кўчатлар 30-50 йил давомида ҳосил беради. Лаванда парфюмерия, озиқ-овқат саноати ва тиббиётда кенг қўлланилади.
© Нурота тумани ҳокимлиги
Навоий вилояти - Sputnik Ўзбекистон
1/5
© Нурота тумани ҳокимлиги
Навоий вилояти - Sputnik Ўзбекистон
2/5
© Нурота тумани ҳокимлиги
Навоий вилояти - Sputnik Ўзбекистон
3/5
© Нурота тумани ҳокимлиги
Навоий вилояти - Sputnik Ўзбекистон
4/5
© Нурота тумани ҳокимлиги
Навоий вилояти - Sputnik Ўзбекистон
5/5
1/5
2/5
3/5
4/5
5/5
Янгиликлар лентаси
0