https://sputniknews.uz/20230208/ozbekiston-va-sloveniya-biznes-forumi-bolib-otdi-32110697.html
Ўзбекистон ва Словения бизнес форуми бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Словения бизнес форуми бўлиб ўтди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Словения тадбиркорлар ҳамкорлиги учун қулайлик яратишга келишиб олишди. 08.02.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-02-08T17:42+0500
2023-02-08T17:42+0500
2023-02-08T17:42+0500
иқтисод
форум
тошкент
бизнес
словения
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/02/08/32111192_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_edc9cd9e6384b81155a8437a4ea4d500.jpg
ТОШКЕНТ, 8 фев — Sputnik. Тошкентда Ўзбекистон – Словения бизнес форуми бўлиб ўтди. Унда тегишли вазирлик, идоралар, тармоқ бирлашмалари раҳбарлари ва икки мамлакат ишбилармон доираларининг 100 дан ортиқ вакиллари иштирок этишди. Форумда Ўзбекистон делегациясига Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари Жамшид Ходжаев, Словения делегациясига эса Словения бош вазирининг ўринбосари — ташқи ишлар вазири Тани Файон бошчилик қилди.Тадбирда қайд этилишича, ўтган йил давомида икки мамлакат ўртасидаги ташқи савдо айланмасининг ҳажми қарийб 40 фоизга ошди. Бу кўп жиҳатдан Ўзбекистоннинг “GSP+” преференциялар тизимининг бенефициари мақомини олиши туфайли мумкин бўлди.Тадбирда ташқи савдодаги кўрсаткичларни янада ошириш мақсадида Ўзбекистон ва Словения ўртасида Иқтисодий ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди. Мазкур ҳужжат икки мамлакат ишбилармон доиралари учун зарур қўшимча шарт-шароитларни яратиб беришга мўлжалланган. Ўзбекистон ва Словения ишбилармон доиралари автомобилсозлик, бутловчи қисмлар, металл буюмлар, гидравлик турбиналар, насослар, фармацевтика маҳсулотларини биргаликда ишлаб чиқиш, шунингдек чорвачилик, боғдорчилик ва уруғчиликни ривожлантириш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олишди.
словения
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/02/08/32111192_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_9493c64e006a3127908e295d2bce255e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, форум, тошкент, бизнес, словения
иқтисод, форум, тошкент, бизнес, словения
Ўзбекистон ва Словения бизнес форуми бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Словения тадбиркорлар ҳамкорлиги учун қулайлик яратишга келишиб олишди.
ТОШКЕНТ, 8 фев — Sputnik. Тошкентда Ўзбекистон – Словения бизнес форуми бўлиб
ўтди. Унда тегишли вазирлик, идоралар, тармоқ бирлашмалари раҳбарлари ва икки мамлакат ишбилармон доираларининг 100 дан ортиқ вакиллари иштирок этишди. Форумда Ўзбекистон делегациясига Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари Жамшид Ходжаев, Словения делегациясига эса Словения бош вазирининг ўринбосари — ташқи ишлар вазири Тани Файон бошчилик қилди.
Тадбирда қайд этилишича, ўтган йил давомида икки мамлакат ўртасидаги ташқи савдо айланмасининг ҳажми қарийб 40 фоизга ошди. Бу кўп жиҳатдан Ўзбекистоннинг “GSP+” преференциялар тизимининг бенефициари мақомини олиши туфайли мумкин бўлди.
Тадбирда ташқи савдодаги кўрсаткичларни янада ошириш мақсадида Ўзбекистон ва Словения ўртасида Иқтисодий ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди. Мазкур ҳужжат икки мамлакат ишбилармон доиралари учун зарур қўшимча шарт-шароитларни яратиб беришга мўлжалланган.
Ўзбекистон ва Словения ишбилармон доиралари автомобилсозлик, бутловчи қисмлар, металл буюмлар, гидравлик турбиналар, насослар, фармацевтика маҳсулотларини биргаликда ишлаб чиқиш, шунингдек чорвачилик, боғдорчилик ва уруғчиликни ривожлантириш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олишди.