https://oz.sputniknews.uz/20230208/ozbekiston-fvv-vakillari-turkiyada-9-kishini-qutqardi-32098410.html
Ўзбекистон ФВВ вакиллари Туркияда 9 кишини қутқарди
Ўзбекистон ФВВ вакиллари Туркияда 9 кишини қутқарди
Туркиядаги зилзила оқибатларини бартараф этиш мақсадида сафарбар этилган Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вакиллари 9 нафар инсонни қутқарди
2023-02-08T11:26+0500
2023-02-08T11:26+0500
2023-02-08T11:45+0500
туркия
зилзила
ўзбекистон
жамият
/html/head/meta[@name='og:title']/@content
/html/head/meta[@name='og:description']/@content
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/02/08/32094226_127:0:1153:577_1920x0_80_0_0_511d0539a44a2a0fee9d2b75d98c7d64.jpg
ТОШКЕНТ, 8 фев — Sputnik. Туркиядаги зилзила оқибатларини бартараф этиш мақсадида сафарбар этилган Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вакиллари 9 нафар инсонни қутқарди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилди.Қайд этилишича, Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари Туркияга етиб бориши билан зилзила юз берган ҳудудда қидирув-қутқарув ишларини бошлаб юборган.Шунингдек, 12 нафар қурбоннинг жасади вайроналар остидан олиб чиқилган.Ҳозирда зилзиладан талофат кўрган Туркияга етиб борган Ўзбекистон ФВВ бўлинмалари Хатай провинциясининг Овакенти ва Жумабозорида қидирув-қутқарув ишларини амалга оширмоқда.Маълумот учун, Туркияга Ўзбекистондан 60 нафар ФВВ қутқарувчилари ва 3 та махсус авария-қутқарув техникаси юборилган. Улар 7 февраль куни жўнаб кетган. 7 февраль 17:00 ҳолатига Туркиядаги табиий офат оқибатида 1 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган, 15 нафар ўзбекистонлик қидирилаётган эди, улардан 2 нафари билан алоқа ўрнатилиб, 13 нафарини қидирув ишлари давом этмоқда. Сўнгги маълумотларга кўра, Туркиядаги зилзилалар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 6234 кишига, жароҳатланганлар сони 37 011 кишига етган.
туркия
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/02/08/32094226_256:0:1025:577_1920x0_80_0_0_ca17199ced02e35dfc7616935c9ea036.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
туркия зилзила 2023 бугун ўзбекистон ёрдам видео
туркия зилзила 2023 бугун ўзбекистон ёрдам видео
Ўзбекистон ФВВ вакиллари Туркияда 9 кишини қутқарди
11:26 08.02.2023 (янгиланди: 11:45 08.02.2023) 9 нафар инсон турли хилдаги тан-жароҳатлари билан қутқарилди ва уларга жойида биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди.
ТОШКЕНТ, 8 фев — Sputnik. Туркиядаги зилзила оқибатларини бартараф этиш мақсадида сафарбар этилган Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вакиллари 9 нафар инсонни қутқарди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги
маълум қилди. Қайд этилишича, Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари Туркияга етиб бориши билан зилзила юз берган ҳудудда қидирув-қутқарув ишларини бошлаб юборган.
“8 февраль куни соат 8:00 га қадар 132 м.кв. майдонда 430 метр.куб вайроналарни тозалаш ишлари бажарилди. Натижада 9 нафар инсон турли хилдаги тан-жароҳатлари билан қутқарилди ва уларга жойида биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди”, - дейилади хабарда.
Шунингдек, 12 нафар қурбоннинг жасади вайроналар остидан олиб чиқилган.
Ҳозирда зилзиладан талофат кўрган Туркияга етиб борган Ўзбекистон ФВВ бўлинмалари Хатай провинциясининг Овакенти ва Жумабозорида қидирув-қутқарув ишларини амалга оширмоқда.
Маълумот учун, Туркияга Ўзбекистондан 60 нафар ФВВ қутқарувчилари ва 3 та махсус авария-қутқарув техникаси юборилган. Улар 7 февраль куни
жўнаб кетган. 7 февраль 17:00 ҳолатига Туркиядаги табиий офат оқибатида 1 нафар Ўзбекистон фуқароси
ҳалок бўлган, 15 нафар ўзбекистонлик қидирилаётган эди, улардан 2 нафари билан алоқа ўрнатилиб, 13 нафарини қидирув ишлари давом этмоқда.
Сўнгги маълумотларга кўра, Туркиядаги зилзилалар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 6234 кишига, жароҳатланганлар сони 37 011 кишига етган.