https://sputniknews.uz/20230208/hech-kim-ishonmagan-edi-telefonlarni-qolsiz-tamirlaydigan-imkoniyati-cheksiz-usta-32100909.html
“Ҳеч ким ишонмаган эди”: телефонларни қўлсиз таъмирловчи имконияти чексиз уста
“Ҳеч ким ишонмаган эди”: телефонларни қўлсиз таъмирловчи имконияти чексиз уста
Sputnik Ўзбекистон
Дилмурод Жабборовнинг қўл-оёқлари туғма ногирон. У қандай қилиб электротехникаларни таъмирловчи устага айланган - Sputnik᾽нинг навбатдаги ҳикояси шу ҳақида. 08.02.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-02-08T20:38+0500
2023-02-08T20:38+0500
2023-02-08T20:48+0500
видео
мултимедиа
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/02/08/32112691_0:0:1280:720_1920x0_80_0_0_5f1d2a672207f87d7152d0f550c30803.jpg
ТОШКЕНТ, 8 фев – Sputnik. Тошкент вилоятининг Пскент туманида истиқомат қилувчи Дилмурод Жабборовнинг қўл-оёқлари туғма ногирон: у оёқ-қўллари билан мустақил ҳаракатлана олмайди. Бироқ бу унга электротехникаларни тузатишда халал бермайди.Касаллик сабаб Дилмурод мактабда таҳсил олмаган. Шу билан биргаликда уйда таълим олишга ҳам имконияти бўлмаган. У ҳаммасини мустақил ўрганишга тўғри келган. Укасининг дарсликларини кўриб ёзиш ва ўқишни ўрганган.Бундан ташқари, у бирор касбнинг этагини тутишга ҳаракат қилган. Бунда унга уйдаги эски телевизорнинг тез-туз бузилиши ёрдам берган.Гарчи аввалига унга ҳеч ким ишонмаган бўлсада, мана 25 йилдирки, у техникаларни тузатиш билан шуғулланади.Уста отаси уни бу ишдан қайтаришга уринганини яхши эслайди.Ҳозирги кунда Дилмурод уста ҳар қандай русумдаги телефонларни таъмирлай олади. Янги телефонлар чиқса, унинг ичини очиб, эринмасдан томоша қилади, уни ўрганади. Бундан ташқари, у ўндан ортиқ шогирдларига сабоқ берган.Дилмурод уста ҳар бир инсон мўъжизалар ярата олишига ишонади. Унинг айтишича, асосийси - ўзига ишонч.Ҳикоямиз қаҳрамони ҳақида батафсил видеомизда томоша қилинг.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Рамиз Бахтияров
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/0a/34806501_486:173:1712:1399_100x100_80_0_0_7091e40bf6125d83f09e8e268dc7a79f.jpg
Рамиз Бахтияров
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/0a/34806501_486:173:1712:1399_100x100_80_0_0_7091e40bf6125d83f09e8e268dc7a79f.jpg
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/02/08/32112691_320:0:1280:720_1920x0_80_0_0_17616c3c49336f291db394425779fbc9.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Рамиз Бахтияров
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/0a/34806501_486:173:1712:1399_100x100_80_0_0_7091e40bf6125d83f09e8e268dc7a79f.jpg
видео, мултимедиа, видео
“Ҳеч ким ишонмаган эди”: телефонларни қўлсиз таъмирловчи имконияти чексиз уста
20:38 08.02.2023 (янгиланди: 20:48 08.02.2023) Эксклюзив
Дилмурод Жабборовнинг қўл-оёқлари туғма ногирон. У қандай қилиб электротехникаларни таъмирловчи устага айланган - Sputnik᾽нинг навбатдаги ҳикояси шу ҳақида.
ТОШКЕНТ, 8 фев – Sputnik. Тошкент вилоятининг Пскент туманида истиқомат қилувчи Дилмурод Жабборовнинг қўл-оёқлари туғма ногирон: у оёқ-қўллари билан мустақил ҳаракатлана олмайди. Бироқ бу унга электротехникаларни тузатишда халал бермайди.
Касаллик сабаб Дилмурод мактабда таҳсил олмаган. Шу билан биргаликда уйда таълим олишга ҳам имконияти бўлмаган. У ҳаммасини мустақил ўрганишга тўғри келган. Укасининг дарсликларини кўриб ёзиш ва ўқишни ўрганган.
Бундан ташқари, у бирор касбнинг этагини тутишга ҳаракат қилган. Бунда унга уйдаги эски телевизорнинг тез-туз бузилиши ёрдам берган.
“Телевизорни тузатиш учун уйимизга усталар келса, мен уларнинг ишларини кузатиб турардим. Шундан радиотехникаларни таъмирлашга қизиқишим пайдо бўлган”, - дейди Жабборов.
Гарчи аввалига унга ҳеч ким ишонмаган бўлсада, мана 25 йилдирки, у техникаларни тузатиш билан шуғулланади.
Уста отаси уни бу ишдан қайтаришга уринганини яхши эслайди.
“Аммо мен ҳаммага, бу ишни албатта ўрганаман, дердим”, - дейди уста.
Ҳозирги кунда Дилмурод уста ҳар қандай русумдаги телефонларни таъмирлай олади. Янги телефонлар чиқса, унинг ичини очиб, эринмасдан томоша қилади, уни ўрганади. Бундан ташқари, у ўндан ортиқ шогирдларига сабоқ берган.
“Ўзим ҳеч қаерда ўқимаган бўлсамда, шогирдларим мени устоз деб атаса, руҳим кўтарилади, фахрланаман. Кўпроқ шогирдларга ўргатгим келади, ўз устимда кўпроқ ишлашга ҳаракат қиламан”, - дейди у.
Дилмурод уста ҳар бир инсон мўъжизалар ярата олишига ишонади. Унинг айтишича, асосийси - ўзига ишонч.
Ҳикоямиз қаҳрамони ҳақида батафсил видеомизда томоша қилинг.