Европа сўз эркинлигини Россиядан ҳимоя қилмоқда

© Sputnik / Алексей Витвицкий / Медиабанкка ўтишСаммит ЕС в Брюсселе
Саммит ЕС в Брюсселе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.02.2023
Oбуна бўлиш
Сўз эркинлигини таъқиқлаш яқин тарихди Европада содир бўлган эди - 1933 йилда Германияда матбуотга қарши қатағонлар, "Германия руҳига хос бўлмаган" китобларни ёқиш.
ТОШКЕНТ, 8 фев - Sputnik. Европада рус оммавий ахборот воситалари ишини тақиқлаш орқали “биз сўз эркинлигига ҳужум қилмаяпмиз, балки уни ҳимоя қилмоқдамиз”, деди Европа Иттифоқининг юқори етакчиларидан бири Брюсселда дезинформацияга қарши кураш бўйича конференцияда.
"Боғ" (эсингизда бўлса бу Европа Иттифоқи) ва "чангалзор" (Европа Иттифоқи бўлмаган бошқа жойлар, ва эҳтимол, Америка ҳам) ҳақидаги сўзлар билан машҳур бўлган ўша Жозеп Боррелл, бу сўзлардан сўнг Ер шарининг қолган 4/3 қисми аҳолисига узоқ вақт давомида уни "нотўғри тушунишганини" айтиб келмоқда. Лекин “айтилган гап отилган ўқ”, деганларидек, бу янглиш сўзлар бекорга унинг оғзидан чиқмаган. Буни “Фрейд бўйича янглишиш” аниқроғи “Оруэлл бўйча янглишиш" дейиш мумкин.
Шундай қилиб, ўзгача (ЕИ ёқтирмайдиган) нуқтаи назарни тақиқлаш - бу сўзлар ва эркинлиги ва фикрларни цензура қилиш эмас, аксинча, иккаласининг ҳам эркинлигини таъминлашни англатади.
Бу ерда ҳеч қандай иккиланиш йўқ: Россия ОАВлари, рус журналистлари ва Россия номидан гапираётганларнинг барчаси - атайлаб ёлғон уйдирмалар тарқатмоқда. Бу Совет Иттифоқи, Хрушёв давридаги илиқлашиш вақтларида ёзилган Жиноят кодексининг бирор моддаси эмас, балки умумевропа нуқтаи назаридан фарқ қиладиган Россия оммавий ахборот воситаларига тегишли айбдорлик презумпциясидир. Бу презумпция таъқиқга олиб келди ва тақиқ – гўёки ба яхши нарса.
Европанинг бутун ташқи сиёсатини бошқарадиган Еврокомиссия раиси ўринбосари айтган сўзларни шундай тушуниш мумкин.
Яъни ҳеч қандай ўзгача фикр ёки ҳаракатлар қабул қилинмайди, Боррелнинг ўзи "ривоятлар уруши" деб номлаган (содда қилиб айтганда - полемика) – бундан буён Европада қонуний тақиқланган.
Ҳозирча, геосиёсий можаро ҳақида гап кетганда, Брюссель – шубҳасиз можаронинг бир томонидир, у буни тан олмаса-да. Ҳар қандай можаро вақтида жамият фикри бир жойдан чиқиши керак, руслар ўз ғоялари, ўз фактлари ва фикрлари билан келмоқда. Бунинг натижасида Европада жамоятчилик фикри бўлиниб кетса-чи? Бу яққол бўлмаса-да хавли-ку.
Фикр бўлиниш ортидан ишончсизлик, рейтинглар тушиши келиб чиқади. Ундан кейин эса намойишлар ва хаос ҳам бўлиши мумкин. Ва буларнинг барчаси - иқтисодий инқироз фонида, албатта, ёш қизнинг юзида яшириш учун бўялган ҳуснбузарга ўхшайди. Лекин бўяниш, айниқса сиёсий маънода ҳар доим ҳам ҳамма нарсага қодир эмас, унинг чегараси бор.
Шундай қилиб, Россия билан боғлиқ ҳамма нарсани кесамиз, тақиқлаймиз ва блоклаймиз. Россияга қарши бўлганларнинг барчасига - тўлиқ, очиқ ва кенг қулай шарт-шароитлар режими режими яратамиз, биринчи навбатда, албатта, молиявий.
Биз Брюсселлик ақлли эркакларни - шахматчилар деб ўйлагандик, аммо улар доминочилар бўлиб чиқди. Биз у ерда умумевропавий мураккаб схемалар тузилмоқда деб тахмин қилгандик, аммо улар шунчаки суякларни (тошларни) қалаб чиқишаётгани маълум бўлди. Вақти-вақти билан юришга йўл қолмаганда улар "рыба!" деб қичқириб ҳам қўйишади.
Аммо, сиёсати ўзларига ёқмайдиган давлатнинг оммавий ахборот воситаларини блоклаб, буни “сўз эркинлигини ҳимоя қилиш” деб таърифлаган умумевропаликлар учун кейинги қадам ўша мамлакат муаллифларнинг китобларини тақиқлаш бўлиши мумкин. Бу аслида аллақачон содир бўлмоқда, Қадимги Европанинг марказида эмас, унинг шарқий чегараларида.
Эсингизда бўлса, бундай таъқиқлар вабосини қўзғатувчиларининг навбатдаги қадами уларнинг "янги ахлоқ, мафкурага тўғри келмайдиган ва тарихий вақтга тўғри келмайдиган" муаллифларнинг китобларини ёқиш бўлади ва буни уларнинг жамоатчилига ҳам тўлиқ маъқуллайди. Айтмоқчи, бу жангда “маърифатли” Европа рус “империал варварлари" билан курашмоқда.
Бунақаси бўлиши мумкин эмас, - дейсизми? Ахир бирлашган Европа маърифатли халқлар ҳамдўстлиги эмасми?
Эслатиб ўтамиз, китобларни ёқиш яқинда, атиги 90 йил аввал, 1933 йилнинг май ойида Берлин Опернплатз майдонида “Германия рухига хос бўлмаган китобларга қарши ҳаракат” доирасида содир бўлган эди. "Немис бўлмаган"ни "европалик бўлмаган" билан алмаштиринг ва тарихий ўхшашлик янада яққол кўринади.
Германияда 1933 йилда матбуотга қарши қатағонлар, китобларни ёқишдан бир неча ой олдин бошланган ва ўша пайтдаги сиёсий асосий оқим тезислари билан баҳслашишга журъат этган журналистлар қамоқхоналар ва концлагерларга тушиб қолишган эди.
Бу сизга бугунги кун ахборот майдони тасвирини эслатадими?
Бу шунчаки ўхшатиш, лекин тарих ўзини такрорлашни яхши кўради ва билади. Албатта ҳар доим ҳам салбий натижа билан эмас. Лекин ҳозирги вазиятда уни фожиа сифатида такрорлаш эҳтимоли йўқ эмас - агар сўзлардан оддий европаликлар амалиётга ўтса – бунинг фожиа билан тугаши аниқ.
Янгиликлар лентаси
0