Энди Тошкент метросида Қўйлиқдан Сергелигача 15 дақиқада бориш мумкин бўлади
15:22 08.02.2023 (янгиланди: 15:26 08.02.2023)
© Пресс-служба президента УзбекистанаТошкент метроси
© Пресс-служба президента Узбекистана
Oбуна бўлиш
Президент жамоатчилик вакиллари билан бирга янги метро йўналиши билан танишди - тафсилотлар.
ТОШКЕНТ, 8 фев — Sputnik. Энди Тошкент метросида Қўйлиқдан Сергелигача 15 дақиқада бориш мумкин бўлади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент метрополитенидаги бунёдкорлик ишлари билан танишиш жараёнида маълум қилинди.
Қайд этилишича, Қўйлиқдан Сергелигача бўлган метрополитен барпо этилмоқда. Қарийб 12 километрлик бу қисмда 7 та бекат бўлади. Айни кунларда унинг Қурувчилар даҳасигача борган 5 та бекати қуриб битказилди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаТошкент метроси
Тошкент метроси
© Пресс-служба президента Узбекистана
"Охирги йилларда бу борада ҳам тажриба тўпладик. Қўйлиқ йўналишида 7 та, Сергелида 5 бекатли ерусти метролари қурилди. Олдин Тошкент метрополитенидан 240 минг йўловчи фойдаланган бўлса, бугунги кунда 600 мингдан ошди. Режамиз - 1 миллион йўловчи. Агар ўз вақтида буни бошламаганимизда, шаҳар транспортида коллапс бўлиши мумкин эди. Энди муқобил энергетикани ҳам ўрганмасак бўлмайди", - деди Шавкат Мирзиёев.
© Пресс-служба президента УзбекистанаТошкент метроси
Тошкент метроси
© Пресс-служба президента Узбекистана
Қурувчилар даҳасидан Қипчоқ бекатигача бўлган қарийб 4 километрлик метро йўли ҳам яқин ойларда ишга туширилади.
Шу тариқа, Қўйлиқ ва Сергели орасидаги қатнов вақти 15 дақиқани ташкил этади. Мазкур йўналиш бир кунда 40 мингга яқин йўловчига хизмат кўрсатиш қувватига эга бўлади.
Бунинг эвазига шахсий транспортларга эҳтиёж камайиб, тирбандлик бартараф этилади.
© Пресс-служба президента УзбекистанаТошкент метроси
Тошкент метроси
© Пресс-служба президента Узбекистана
Хусусан, Қўйлиқ – Сергели йўналишида ҳаракатланадиган кунлик автомобиллар сони 40 мингтагача қисқариб, транспорт оқими 12 фоиз камайиши мумкин.
Умуман, ушбу босқич қуриб битказилиши билан Тошкент метрополитенининг жами узунлиги 70 километрдан зиёд, бекатлар сони 50 та бўлади. Метрода юрувчи кунлик йўловчилар сони 650 минггача етади. 245 та янги иш ўрни яратилади.