Зеленский Украина демократиясини йўқ қилди – ОАВ
© AFP 2023 / SERGEI SUPINSKYПрезидент Украины Владимир Зеленский выступает во время пресс-конференции с президентом Швейцарии по итогам их переговоров в Киеве 20 октября 2022 года.
© AFP 2023 / SERGEI SUPINSKY
Oбуна бўлиш
Муаллиф хулосасига кўра, Зеленскийни демократия ва эркинлик ҳимоячиси сифатида кўрсатиш ноўрин.
ТОШКЕНТ, 7 фев — Sputnik. Владимир Зеленский демократияни коррупция ва доимий ўсиб бораётган ҳокимият иштиёқи билан ёпиб қўймоқда. Бу ҳақда шарҳловчи Тед Гален Карпентер “19FortyFive” учун мақоласида ёзган.
“Вашингтоннинг Украинага нисбатан сиёсатини қўллаб-қувватловчилар кўпинча Украина раҳбарини олийжаноб демократияни ҳимоя қилувчи сифатида кўрсатишади, гўёки у AҚШдан олган ҳарбий ёрдамидан ҳам кўпроғига лойиқдек”, - дейди у.
Шу билан бирга, таҳлилчининг фикрича, бундай “бутпарастлик Зеленскийнинг фуқаролик эркинликлари ва демократик нормаларни очиқдан-очиқ бузгани ҳақидаги далилларни эътибордан четда қолдирмоқда”.
Карпентернинг эслатишича, Россия махсус операцияси бошланганидан кейин Киев режими раҳбари 11 та мухолиф партияни қонундан ташқари деб топган. У, шунингдек, барча миллий телеканалларни ягона платформага бирлаштирган президент фармонини чиқариш учун ҳарбий вазиятдан фойдаланган.
Бундан ташқари, Зеленский Рус православ черковини тақиқлаб қўйган ва унинг олий руҳонийларига нисбатан қаттиқ санкциялар қўйган.
“Сиёсатчи ва унинг яқин доираси нафақат ички, балки ташқи мухолифларга ҳам бағрикенглик кўрсатмайди”, -дейилади мақолада.
2022 йилнинг ёзида Украина ҳукумати ҳузуридаги Дезинформацияга қарши кураш маркази танқидчиларнинг қора рўйхатини эълон қилган, унда кўплаб таниқли америкаликлар ҳам бўлган.
“Сентябрь ойида рўйхатдаги шахслар “дезинформацион террорчилар” ва “ҳарбий жиноятчилар” деб аталганида, рўйхатнинг таҳдидли характери янада ойдинлашди”, - дея қўшимча қилди Карпентер.
Муаллиф хулосасига кўра, шундай қилиб, Зеленскийни демократия ва эркинлик ҳимоячиси сифатида кўрсатиш ноўрин.
2022 йил 24 февралидан буён Россия Украинада махсус ҳарбий операция ўтказмоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг мақсадини “саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган. Қуролли кучлар олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш вазифаси турибди.