https://sputniknews.uz/20230207/yanvar-oyida-qaysi-viloyatda-eng-kop-gaz-ogirlangani-malum-boldi-32080220.html
Январь ойида қайси вилоятда энг кўп газ ўғирлангани маълум бўлди
Январь ойида қайси вилоятда энг кўп газ ўғирлангани маълум бўлди
Sputnik Ўзбекистон
Январь ойида улгуржи истеъмолчилар томонидан 85 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди - вазирлик. 07.02.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-02-07T16:44+0500
2023-02-07T16:44+0500
2023-02-07T16:52+0500
жамият
газ
энергетика вазирлиги
энергетика
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/08/21257713_65:81:1734:1020_1920x0_80_0_0_fb1435c6889bc809a197eecae240adbc.jpg
ТОШКЕНТ, 7 фев - Sputnik. Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ушбу йилнинг январь қайси вилоятларда энг кўп газ ўғирланганини маълум қилди. Хабарда айтилишига кўра, энг кўп газ Бухоро, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларида ўғирланган бўлиб, аксарият ҳолларда ноқонуний фойдаланиш улгуржи истеъмолчилар томонидан амалга оширилган. Жорий йилнинг январь ойи давомида ўтказилган назорат тадбирларида 614 та ҳолатда улгуржи истеъмолчилар томонидан 85 млн куб метр (85 млрд сўм) ҳажмдаги табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди.Газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари асосан Ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари истеъмолчилар тоифаси бўйича — АГТКШларда 20 та ҳолатда (76,8 млрд сўм), иссиқхоналарда 30 та (1,2 млрд сўм), ишлаб чиқариш корхоналарида 39 та (1,9 млрд сўм), умумий овқатланиш шохобчаларида 164 та (0,7 млрд сўм) аниқланган.Айтиш жоизки, Ўзбекистонда табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари учраб туради. Ўтган йилнинг декабрь ойида президент администрацияси раҳбари Сардор Умурзаков Олмалиқдаги ғишт заводи газга ноқонуний уланиб, фаолият юритганини кескин танқид қилган эди. "Бунақаларнинг орқасида кимлар турганигача топамиз. У ҳоким бўладими, прокурор ёки солиқчими, фарқи йўқ, тадбиркор билан тил бириктирган бўлса, жавобгарликка тортилади. Шунингдек, камида ҳудуд раҳбарларининг бепарволиги масаласи ҳам кўриб чиқилади", деган эди ўшанда Сардор Умурзаков.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/08/21257713_0:0:1500:1125_1920x0_80_0_0_e97fc9e6b7da20d67751d63bca55e873.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, газ, энергетика вазирлиги, энергетика
жамият, газ, энергетика вазирлиги, энергетика
Январь ойида қайси вилоятда энг кўп газ ўғирлангани маълум бўлди
16:44 07.02.2023 (янгиланди: 16:52 07.02.2023) Январь ойида улгуржи истеъмолчилар томонидан 85 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди - вазирлик.
ТОШКЕНТ, 7 фев - Sputnik. Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ушбу йилнинг январь қайси вилоятларда энг кўп газ ўғирланганини
маълум қилди. Хабарда айтилишига кўра, энг кўп газ Бухоро, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларида ўғирланган бўлиб, аксарият ҳолларда ноқонуний фойдаланиш улгуржи истеъмолчилар томонидан амалга оширилган.
Жорий йилнинг январь ойи давомида ўтказилган назорат тадбирларида 614 та ҳолатда улгуржи истеъмолчилар томонидан 85 млн куб метр (85 млрд сўм) ҳажмдаги табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди.
Газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари асосан
Бухоро вилоятида 37,9 млн куб метрни (37,8 млрд сўм),
Қашқадарёда 25,1 млн куб метрни (25 млрд сўм),
Тошкент вилоятида 13,2 млн куб метрни (13,2 млрд сўм),
Навоийда 3,5 млн куб метрни (3,6 млрда сўм),
Фарғонада 1,3 млн куб метрни (1,2 млрд сўм) ташкил этган.
Ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари истеъмолчилар тоифаси бўйича — АГТКШларда 20 та ҳолатда (76,8 млрд сўм), иссиқхоналарда 30 та (1,2 млрд сўм), ишлаб чиқариш корхоналарида 39 та (1,9 млрд сўм), умумий овқатланиш шохобчаларида 164 та (0,7 млрд сўм) аниқланган.
"Аниқланган ҳолатлар юзасидан расмийлаштирилган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига юборилди", - дейилади хабарда.
Айтиш жоизки, Ўзбекистонда табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари учраб туради. Ўтган йилнинг декабрь ойида президент администрацияси раҳбари Сардор Умурзаков Олмалиқдаги ғишт заводи газга ноқонуний уланиб, фаолият юритганини кескин танқид қилган эди.
"Бунақаларнинг орқасида кимлар турганигача топамиз. У ҳоким бўладими, прокурор ёки солиқчими, фарқи йўқ, тадбиркор билан тил бириктирган бўлса, жавобгарликка тортилади. Шунингдек, камида ҳудуд раҳбарларининг бепарволиги масаласи ҳам кўриб чиқилади",
деган эди ўшанда Сардор Умурзаков.