https://sputniknews.uz/20230207/turkiyadagi-zilzila-32074257.html
Туркиядаги зилзила оқибатида бир нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди
Туркиядаги зилзила оқибатида бир нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди
Туркиядаги зилзилада 1 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган, 4 нафар бедарак йўқолган - ТИВ
2023-02-07T13:12+0500
2023-02-07T13:12+0500
2023-02-07T13:38+0500
жамият
туркия
зилзила
/html/head/meta[@name='og:title']/@content
/html/head/meta[@name='og:description']/@content
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/02/07/32063565_0:161:3071:1888_1920x0_80_0_0_da37873a616b65cfba2e327e4535ee41.jpg
ТОШКЕНТ, 7 фев — Sputnik. Туркиядаги зилзилада 1 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган, 4 нафар ўзбекистонлик бедарак йўқолган. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар қилди.Бундан ташқари, тўрт нафар ўзбекистонлик бедарак йўқолган. Уларни топиш бўйича тезкор қидирув-қутқарув ишлари амалга оширилмоқда.Маълум қилинишича, Ўзбекистоннинг Анқара шаҳридаги элчихонаси ва Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси фуқароларни табиий офат ҳудудларидан хавфсиз жойларга кўчириш ва мамлакатга олиб келишга қаратилган чораларни кўрмоқда.Ҳозирда зилзила оқибатида зарар кўрган ўзбекистонликларга тегишли ёрдам кўрсатиш ва уларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш мақсадида элчихона қошида 24 соат фаолият юритадиган штаб ташкил этилган. Унга +90-538-035-85-34 рақам орқали мурожаат қилиш мумкин.ТИВ хабарига кўра, Туркиядаги зилзила оқибатларини бартараф этиш мақсадида сафарбар этилган Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вакиллари Ҳатай вилоятининг Овакент қишлоғида қидирув-қутқарув ишларини бошлаган. Бу ҳудудда асосан 10 мингдан ортиқ этник ўзбеклар истиқомат қилади.Бундан ташқари, 3-6 февраль кунлари Каҳраманмараш шаҳрида 20 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида эркин кураш бўйича халқаро мусобақада иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси Туркия томони билан ҳамкорликда Анқарадаги таълим марказига вақтинчалик жойлаштирилган. Вазирлик ҳозир уларнинг Ўзбекистонга қайтариш масалалари кўрилаётганини қўшимча қилган.Сўнгги маълумотларга кўра, Туркиядаги зилзила қурбонлари сони 3 381 кишига етган, 20 436 киши жароҳат олган.Мавзуга оид:
туркия
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/02/07/32063565_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_29b682e779bd687042596fa0d4a36c00.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
туркия зилзила хабар янгилик сунгги ўзбекистон ёрдам истанбул элчихона номер
туркия зилзила хабар янгилик сунгги ўзбекистон ёрдам истанбул элчихона номер
Туркиядаги зилзила оқибатида бир нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди
13:12 07.02.2023 (янгиланди: 13:38 07.02.2023) Малатя провинциясида бир нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган. Яна тўрт нафар ўзбекистонлик бедарак йўқолган.
ТОШКЕНТ, 7 фев — Sputnik. Туркиядаги зилзилада 1 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган, 4 нафар ўзбекистонлик бедарак йўқолган. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар қилди.
“2023 йил 7 февраль (Тошкент вақти билан) соат 10:00 ҳолатига кўра, зилзила оқибатида Малатя провинциясида бир нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлганини афсус ва чуқур қайғу билан қайд этамиз”, - дейилган хабарда.
Бундан ташқари, тўрт нафар ўзбекистонлик бедарак йўқолган. Уларни топиш бўйича тезкор қидирув-қутқарув ишлари амалга оширилмоқда.
Маълум қилинишича, Ўзбекистоннинг Анқара шаҳридаги элчихонаси ва Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси фуқароларни табиий офат ҳудудларидан хавфсиз жойларга кўчириш ва мамлакатга олиб келишга қаратилган чораларни кўрмоқда.
Ҳозирда зилзила оқибатида зарар кўрган ўзбекистонликларга тегишли ёрдам кўрсатиш ва уларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш мақсадида элчихона қошида 24 соат фаолият юритадиган штаб ташкил этилган. Унга +90-538-035-85-34 рақам орқали мурожаат қилиш мумкин.
ТИВ хабарига кўра, Туркиядаги зилзила оқибатларини бартараф этиш мақсадида сафарбар этилган
Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вакиллари Ҳатай вилоятининг Овакент қишлоғида қидирув-қутқарув ишларини бошлаган. Бу ҳудудда асосан 10 мингдан ортиқ этник ўзбеклар истиқомат қилади.
Бундан ташқари, 3-6 февраль кунлари Каҳраманмараш шаҳрида 20 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида эркин кураш бўйича халқаро мусобақада иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси Туркия томони билан ҳамкорликда Анқарадаги таълим марказига вақтинчалик
жойлаштирилган. Вазирлик ҳозир уларнинг Ўзбекистонга қайтариш масалалари кўрилаётганини қўшимча қилган.
Сўнгги маълумотларга кўра, Туркиядаги зилзила қурбонлари сони 3 381 кишига етган, 20 436 киши жароҳат олган.
Мавзуга оид: