Тошкентда қурилиш бўйича халқаро кўргазма ва анжуман бўлиб ўтади
14:51 07.02.2023 (янгиланди: 14:11 08.02.2023)
© УзсаноатқурилишматериаллариВыставка UzBuild - 2023 в Узэкспоцентре
© Узсаноатқурилишматериаллари
Oбуна бўлиш
Февраль ойининг охири март ойининг бошида Тошкентда қурилиш бўйича йилнинг энг халқаро кўргазмаси ва анжумани бўлиб ўтади. Батафсил Sputnik мухбири хабарида.
ТОШКЕНТ, 7 фев - Sputnik. Ўзбекистоннинг асосий қурилиш кўргазмаси "UzBuild 2023" 28 февраль-3 март кунлари Тошкентдаги “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуасида бўлиб ўтади.
Унда Австрия, Дания, Германия, Испания, Ҳиндистон, Италия, Қозоғистон, Хитой, Нидерландия, Корея Республикаси, Беларусь, Россия, Туркия, Ўзбекистон, Финляндия ва бошқа мамлакатлардан 300 дан ортиқ компания ва брендлар ўз иштирокини тасдиқлаган.
Германия, Ҳиндистон, Туркия, Россиянинг миллий павилионлари, шунингдек Татаристон Республикаси, Бошқирдистон Республикаси, Россия Федерациясининг Оренбург, Волгоград вилоятлари ва бошқаларнинг жамоавий стендлари иштирок этиши ҳам режалаштирилган.
ICCI халқаро қурилиш анжумани
Халқаро кўргазма доирасида Қурилиш саноати етакчи мутахассислари, халқаро экспертлар иштирокида ICCI (International Conference of Construction Industry) анжуман ҳам бўлиб ўтади.
ICCI IV-халқаро анжуманида Россия, Қозоғистон, Австрия, Туркия, Ўзбекистон ва Швециядан 20 нафар спикер ва 150 дан ортиқ делегат ўз иштирокини тасдиқлаган. Шу билан бирга, 20 га яқин мамлакатлардан меҳмонлар ташриф буюради.
“Бу йилги анжуман қурилиш саноатининг энг долзарб жиҳатларига бағишланган фокус-сессиялар форматида ўтказилади. Унда муҳокама қилиш учун замонавий қурилишда янги ёндашувлар, тенденциялар ва халқаро стандартлар, қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни ривожлантириш, тижорат ва меҳмонхона кўчмас мулки, қурилишни бошқариш каби долзарб мавзулар таклиф этилган”, - деди халқаро анжуман менежери Нодира Ҳайитбоева.
Кўчмас мулк бўйича етакчи консультантлар тижорат кўчмас мулки, меҳмонхона бизнеси, лойиҳалар ва кўчмас мулкни бошқариш соҳасида ўз ишланмалари ва ғояларини тақдим этади.
Қуйидаги йўналишлар бўйича маърузалар тингланади:
замонавий қурилиш. Саноатни трансформацияси ва рақамлаштириш;
тижорат кўчмас мулк;
меҳмонхона бизнеси;
қурилиш, пардозлаш ва кўчмас мулкни бошқариш;
қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни ривожлантириш;
қурилиш материалларини ишлаб чиқаришда замонавий технологиялар ва глобал тенденциялар.
Ундан ташқари, анжуманида қурилиш саноатини рақамлаштириш мавзусида ҳам тақдимотлар бўлиб ўтади.
“Қурилиш саноатини рақамлаштириш бугунги кунда долзарб амалиётлардан биридир. Бунда "PlanRadar Software Trading", "Marks Group" и "Live Soft International" компаниялари томонидан маълумотлар тақдим этилади”, - деди менежер.
ICCI Tashkent IV халқаро анжумани Ўзбекистон қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ва “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси томонидан қўллаб-қувватланмоқда.
© МинСтрой УзбекистанаICCI -Қурилиш саноати халқаро анжумани
ICCI -Қурилиш саноати халқаро анжумани
© МинСтрой Узбекистана