Сурияда янги туғилган чақалоқ вайроналар остидан қутқариб олинди - видео

© Unsplash / Nathan DumlaoРука младенца
Рука младенца - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.02.2023
Oбуна бўлиш
Ер силкиниши вақтида фарзандини дунёга келтирган аёл вафот этди. Унинг фарзанди омон қолди.
ТОШКЕНТ, 7 фев — Sputnik. Суриялик қутқарувчилар Алеппо шимоли-ғарбида содир бўлган зилзиладан сўнг вайроналар остидан янги туғилган чақалоқни олиб чиқишга муваффақ бўлишди, бироқ унинг онаси вафот этди. Бу ҳақда РИА Новости El Balad Сурия ахборот порталига таянган ҳолда хабар берди.
Қайд этилишича, аёл Джендерес қишлоғида ер силкиниши натижасида қулаган бино вайроналари остида қолиб, фарзандини дунёга келтирган. Бироқ унинг ўзи омон қолмаган.
Ижтимоий тармоқларда қутқарувчи шоша-пиша қўлида вайроналар остидан олиб чиққан чақалоқни кўтариб кетаётгани акс этган видео пайдо бўлди.
Янги туғилган чақалоқ қутқариб қолинган ва у касалхонага ётқизилган.
Россия ҳарбийлари Сурияда зилзила оқибатларини бартараф этишда ёрдам беришни бошлади
Эслатиб ўтамиз, кеча Туркияда 7,5 магнитудали зилзила содир бўлди. Мамлакатнинг камида тўрт вилоятида, шунингдек, Сурия шимолида биноларнинг қулаши қайд этилган. Туркияда кучли зилзилалар туфайли энг юқори даражадаги огоҳлантириш эълон қилинган.
Янгиликлар лентаси
0