Россия ҳарбийлари Сурияда зилзила оқибатларини бартараф этишда кўмаклашишмоқда – видео

Oбуна бўлиш
Суриянинг Ҳалаб, Латакия, Хама ва Тартус вилоятлари кучли зилзиладан жиддий зарар кўрган.
ТОШКЕНТ, 7 фев — Sputnik. Россия қўшинлари гуруҳи ҳарбийлари Сурияда зилзила оқибатларини бартараф этишда ёрдам беришмоқда. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.
Россия ҳарбийлари кучли зилзиладан зарар кўрган Латакияда вайроналарни тозалаш, бедарак йўқолганларни қидириш ишларини олиб боришмоқда.
Суриянинг энг катта вайронагарчиликка учраган ҳудудларда зилзила оқибатларини бартараф этишга 300 дан ортиқ ҳарбий хизматчи, 60 та ҳарбий ва махсус техника жалб этилган.
Аввалроқ Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Суриядаги Россия қўшинлари гуруҳи қўмондонига Сурия ҳудудида содир бўлган зилзила оқибатларини бартараф этишда ёрдам кўрсатишни топширган эди.
Эслатиб ўтамиз, 6 февраль куни Суриянинг Ҳалаб, Латакия, Хама ва Тартус вилоятлари кучли зилзиладан жиддий зарар кўрди. Республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, қурбонлар сони 812 нафарга етган, 1400 мингдан зиёд киши жароҳатланган.
Янгиликлар лентаси
0