Профессионал таълим муассасалари ўқитувчиларининг маоши оширилиши кутилмоқда

© Sputnik / Рамиз БахтияровНациональная валюта Узбекистана — сум
Национальная валюта Узбекистана — сум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.02.2023
Oбуна бўлиш
1 апрелдан 27 та профессионал таълим муассасалари ўқитувчиларининг маошлари 20 фоизга оширилиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 7 фев — Sputnik. Ўзбекистонда 2023 йил 1 апрелдан бошлаб профессионал таълим муассасалари ўқитувчиларининг маошлари оширилиши мумкин. Муҳокамага қўйилган 2023 йилги давлат дастури лойиҳасида тегишли таклиф билдирилган.
Ҳужжат билан профессионал таълим муассасаси педагогларининг базавий тариф ставкаларини мос равишда умумий ўрта таълим муассасаси педагогларининг базавий тариф ставкаларига тенглаштириш таклиф этилмоқда.
Профессионал таълим муассасаси биринчи ва иккинчи малака тоифасига эга бўлган, малака тоифасига эга бўлмаган олий маълумотли ҳамда олий маълумотга эга бўлмаган ишлаб чиқариш таълими усталарининг базавий тариф ставкалари тегишинча умумий ўрта таълим муассасаси биринчи ва иккинчи малака тоифали ўқитувчиси, олий маълумотли ўқитувчиси ҳамда ўрта махсус маълумотли ўқитувчисининг базавий тариф ставкаларига тенглаштирилиши мумкин.
Натижада 27 та профессионал таълим муассасалари ўқитувчиларининг маошлари 20 фоизга оширилади ва ўртача 3 миллион сўмга тенг бўлади.
Бу мақсадларга жорий йилда 139 миллиард сўм йўналтирилади.
Муҳокама 17 февралгача давом этади.
Янгиликлар лентаси
0