Ўзбекистонлик ёш курашчилар Туркиядаги зилзила ўчоғидан олиб чиқилди

© Миллий олимпия қўмитаси Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.02.2023
Oбуна бўлиш
Спортчилар Истанбул шаҳрига йўл олишади ва у ердан Тошкентга қайтиб келишади.
ТОШКЕНТ, 7 фев — Sputnik. Ўзбекистонлик ёш курашчилар Туркиядаги зилзила ўчоғидан олиб чиқилди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Эркин кураш бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Туркиянинг Каҳраманмараш шаҳрида 3-6 февраль кунлари ўтиши белгиланган халқаро мусобақада иштирок этаётган эди. Бироқ мазкур ҳудуд айни пайтда эпицентр марказига айланиб қолди.
Шу сабабли Каҳраманмараш шаҳридаги халқаро мусобақада иштирок этган спорт курашлари бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Анқара шаҳрига олиб келинди.

“Кеча Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси бош котиби Шуҳрат Мамадалиев спортчиларни мамлакатга олиб келиш учун Истанбулга жўнаб кетган эди. Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси кўмаги билан амалга оширилган жараён муваффақиятли ўтказилди”, - дейилади хабарда.

Ҳозирда барча спортчиларнинг саломатлиги яхши. Режага мувофиқ, улар даставвал Туркия пойтахтидан Истанбул шаҳрига йўл олишади ва у ердан Тошкентга қайтиб келишади.
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси Туркиядаги фуқароларга мурожаат қилди
Янгиликлар лентаси
0