https://sputniknews.uz/20230207/ozbekiston-va-vetnam-bojxona-sohasida-hamkorlik-qiladi-32077483.html
Ўзбекистон ва Вьетнам божхона соҳасида ҳамкорлик қилади
Ўзбекистон ва Вьетнам божхона соҳасида ҳамкорлик қилади
Sputnik Ўзбекистон
Ханой шаҳрида Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов ва Вьетнам саноат ва савдо вазири Нгуен Хонг Дьен ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.
2023-02-07T15:25+0500
2023-02-07T15:25+0500
2023-02-07T15:25+0500
иқтисод
ўзбекистон
вьетнам
ҳамкорлик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/02/07/32077326_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_cce1e84025a6af8511e5b0343e056831.jpg
ТОШКЕНТ, 7 фев — Sputnik. Ўзбекистон ва Вьетнам ўртасида божхона соҳасида ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисидаги битимни кўриб чиқиш ва тузишни тезлаштириш бўйича келишувга эришилди. Бу ҳақда Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги маълум қилди.Ханой шаҳрида Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов ва Вьетнам саноат ва савдо вазири Нгуен Хонг Дьен ўртасида музокаралар бўлиб ўтган.Таъкидланишича, суҳбат чоғида савдо-иқтисодий ва инвестициявий соҳаларда ҳамкорликни чуқурлаштириш, саноат кооперациясини ривожлантириш ва транспорт-логистика соҳасида ўзаро ҳамкорликни чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинган.Бундан ташқари, ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш ва номенклатурасини диверсификация қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш мақсадида қўшма ишчи гуруҳ тузиш масаласи келишиб олинган.Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ва Вьетнам автомобиллар учун бутловчи қисмлар ва электроника ишлаб чиқариш соҳасида ҳамкорлик қилиш имкониятларини кўриб чиқаётгани ҳақида маълум қилинган эди.
ўзбекистон
вьетнам
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/02/07/32077326_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_9a405c5ca88f4837a038eee1bd4e5824.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон вьетнам ҳамкорлик
ўзбекистон вьетнам ҳамкорлик
Ўзбекистон ва Вьетнам божхона соҳасида ҳамкорлик қилади
Томонлар сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Вьетнам ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми икки баробар ошганини қайд этди.
ТОШКЕНТ, 7 фев — Sputnik. Ўзбекистон ва Вьетнам ўртасида божхона соҳасида ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисидаги битимни кўриб чиқиш ва тузишни тезлаштириш бўйича келишувга эришилди. Бу ҳақда Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги
маълум қилди. Ханой шаҳрида Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов ва Вьетнам саноат ва савдо вазири Нгуен Хонг Дьен ўртасида музокаралар бўлиб ўтган.
Таъкидланишича, суҳбат чоғида савдо-иқтисодий ва инвестициявий соҳаларда ҳамкорликни чуқурлаштириш, саноат кооперациясини ривожлантириш ва транспорт-логистика соҳасида ўзаро ҳамкорликни чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинган.
“Хусусан, томонлар сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Вьетнам ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми икки баробар ошганини қайд этди. Бу борада ҳали ишга солинмаган катта имкониятлар мавжудлиги инобатга олиниб, божхона соҳасида ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисидаги битимни кўриб чиқиш ва тузишни тезлаштириш бўйича келишувга эришилди”, - дейилади хабарда.
Бундан ташқари, ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш ва номенклатурасини диверсификация қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш мақсадида қўшма ишчи гуруҳ тузиш масаласи келишиб олинган.
Учрашув якунлари бўйича томонлар муҳокама қилинган лойиҳалар доирасида ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга тайёрлигини билдирган. Шунингдек, савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Вьетнам ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги йиғилишини ва қўшма бизнес-форумни ўтказишга келишиб олган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ва Вьетнам автомобиллар учун бутловчи қисмлар ва электроника ишлаб чиқариш соҳасида ҳамкорлик қилиш имкониятларини кўриб чиқаётгани ҳақида
маълум қилинган эди.