https://sputniknews.uz/20230207/hamma-aholi-punktlarida-harakat-tezligi-soatiga-60-km-gacha-tushirilishi-mumkin-32072535.html
Ҳамма аҳоли пунктларида ҳаракат тезлиги соатига 60 км гача туширилиши мумкин
Ҳамма аҳоли пунктларида ҳаракат тезлиги соатига 60 км гача туширилиши мумкин
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда 1 июндан бошлаб барча аҳоли пунктларида транспорт воситалари ҳаракатланишининг энг юқори тезлигини соатига 70 километрдан 60 километргача тушириш таклиф қилинмоқда.
2023-02-07T12:54+0500
2023-02-07T12:54+0500
2023-02-07T12:54+0500
жамият
йўл
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/01/24935722_0:231:3072:1959_1920x0_80_0_0_f3654608b08a7d4e51daf48f8beea9e2.jpg
ТОШКЕНТ, 7 фев — Sputnik. Ўзбекистонда 1 июндан бошлаб барча аҳоли пунктларида транспорт воситалари ҳаракатланишининг энг юқори тезлигини соатига 70 километрдан 60 километргача тушириш таклиф қилинмоқда. Бу муҳокамага қўйилган 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастурида назарда тутилган.Таъкидланишича, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасини “шаҳар автомобиллар эмас, балки пиёдалар учун” ғояси асосида ислоҳ қилиш мақсад қилинган.Тезликни 10 километр соатга тушириш ўлим ҳолатларини камида 15 фоизга камайтиришга олиб келиши айтилмоқда.Муҳокама 17 февралгача давом этади.Эслатиб ўтамиз, 17 январь куни йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича республика махсус комиссияси баёни билан Қорақалпоғистон, Тошкент шаҳар ва вилоятларнинг айрим ҳудудларида транспорт воситаларининг ҳаракат тезлиги соатига 60 километр этиб белгиланган эди.Мавзуга оид:
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/01/24935722_608:383:2828:2048_1920x0_80_0_0_d21f3ddc4c6175028359dc9d039b16bd.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон ҳаракат тезлиги қанча 60 км маълумот ҳудудлар тошкент
ўзбекистон ҳаракат тезлиги қанча 60 км маълумот ҳудудлар тошкент
Ҳамма аҳоли пунктларида ҳаракат тезлиги соатига 60 км гача туширилиши мумкин
Ўзбекистон йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасини “шаҳар автомобиллар эмас, балки пиёдалар учун” ғояси асосида ислоҳ қилмоқчи.
ТОШКЕНТ, 7 фев — Sputnik. Ўзбекистонда 1 июндан бошлаб барча аҳоли пунктларида транспорт воситалари ҳаракатланишининг энг юқори тезлигини соатига 70 километрдан 60 километргача тушириш таклиф қилинмоқда. Бу муҳокамага қўйилган 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастурида
назарда тутилган. Таъкидланишича, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасини “шаҳар автомобиллар эмас, балки пиёдалар учун” ғояси асосида ислоҳ қилиш мақсад қилинган.
“2023 йил 1 июндан бошлаб республиканинг барча аҳоли пунктларида транспорт воситалари ҳаракатланишининг энг юқори тезлиги соатига 70 километрдан 60 километргача туширилсин”, - дейилган ҳужжатда.
Тезликни 10 километр соатга тушириш ўлим ҳолатларини камида 15 фоизга камайтиришга олиб келиши айтилмоқда.
Муҳокама 17 февралгача давом этади.
Эслатиб ўтамиз, 17 январь куни йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича республика махсус комиссияси баёни билан Қорақалпоғистон, Тошкент шаҳар ва вилоятларнинг айрим ҳудудларида транспорт воситаларининг ҳаракат тезлиги соатига 60 километр
этиб белгиланган эди.