https://sputniknews.uz/20230207/barcha-maktablarda-boshlangich-sinf-oquvchilariga-bepul-ovqat-berilishi-mumkin-32078352.html
Барча мактабларда бошланғич синф ўқувчиларига бепул овқат берилиши мумкин
Барча мактабларда бошланғич синф ўқувчиларига бепул овқат берилиши мумкин
Sputnik Ўзбекистон
Умумхалқ муҳокамаси учун 2023 йилги Давлат дастури лойиҳаси эълон қилинди. Лойиҳа қабул қилинса барча мактабларда бошланғич синф ўқувчилари бепул овқат билан таъминланади.
2023-02-07T16:24+0500
2023-02-07T16:24+0500
2023-02-07T16:24+0500
жамият
боғчалар
озиқ-овқат
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/02/07/32078691_0:144:1187:812_1920x0_80_0_0_942a8bf5b7c51ba813756bf2e6d3d2ed.jpg
ТОШКЕНТ, 7 фев — Sputnik. Барча мактабларда бошланғич синф ўқувчиларини бепул овқат билан таъминлаш йўлга қўйилади. Тегишли таклиф умумхалқ муҳокамаси учун жойланган 2023 йилги давлат дастури лойиҳасида назарда тутилган.Президент фармони лойиҳасига мувофиқ, таълим сифатини ошириш мақсадида шу йил 1 сентябрдан ҳар бир туман (шаҳар)даги биттадан мактабда ўқувчиларни 2 та хорижий тил ва битта касб-ҳунарга ўргатиш амалиёти йўлга қўйилади.Унга кўра 2023/2024 ўқув йилидан:Шунингдек, 1 апрелдан мактабгача таълим қамровини кенгайтириш мақсадида янги давлат боғчаларини кўп квартирали уйларнинг нотурар қаватларида ёки бошқа уйларни сотиб олиб ташкил этишга рухсат этилади.Давлат-хусусий шериклик асосида ижарага берилган ерда хусусий боғчани қурган хусусий шерикка ушбу бинони мазкур лойиҳа учун банк кредитлари бўйича гаровга қўйишга оид чекловлар бекор қилинади.Ушбу ҳужжат лойиҳаси 22 февралга қадар муҳокамада бўлади.Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг ноябрь ойидан Қорақалпоғистондаги мактабларнинг бошланғич синф ўқувчиларини бепул тайёр озиқ-овқатлар билан таъминланиши маълум қилинган эди. Унга кўра, 2022/2023 ўқув йилида Қорақалпоғистон Республикасидаги 716 та таълим муассасида 143 577 нафар бошланғич синф ўқувчиси кейтеринг ташкилотлари томонидан бепул озиқ-овқат билан таъминланади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/02/07/32078691_0:33:1187:923_1920x0_80_0_0_3c8ce36ccb805c3101941933e0d57c14.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўқувчилар бепул овқат мактаб ўзбекистон қарор
ўқувчилар бепул овқат мактаб ўзбекистон қарор
Барча мактабларда бошланғич синф ўқувчиларига бепул овқат берилиши мумкин
Умумхалқ муҳокамаси учун 2023 йилги Давлат дастури лойиҳаси эълон қилинди. Лойиҳа қабул қилинса барча мактабларда бошланғич синф ўқувчилари бепул овқат билан таъминланади.
ТОШКЕНТ, 7 фев — Sputnik. Барча мактабларда бошланғич синф ўқувчиларини бепул овқат билан таъминлаш йўлга қўйилади. Тегишли таклиф умумхалқ муҳокамаси учун жойланган 2023 йилги давлат дастури лойиҳасида
назарда тутилган. Президент фармони лойиҳасига мувофиқ, таълим сифатини ошириш мақсадида шу йил 1 сентябрдан ҳар бир туман (шаҳар)даги биттадан мактабда ўқувчиларни 2 та хорижий тил ва битта касб-ҳунарга ўргатиш амалиёти йўлга қўйилади.
Унга кўра 2023/2024 ўқув йилидан:
босқичма-босқич янги ўқув дастурлари амалиётга киритилади;
республиканинг барча вилоятлари ва Тошкент шаҳрида бошланғич синф ўқувчиларини бепул овқат билан таъминлаш йўлга қўйилади;
давлат грантлари коллеж ва техникумларнинг дуал таълим шакли бўйича ҳам ажратилади.
Шунингдек, 1 апрелдан мактабгача таълим қамровини кенгайтириш мақсадида янги давлат боғчаларини кўп квартирали уйларнинг нотурар қаватларида ёки бошқа уйларни сотиб олиб ташкил этишга рухсат этилади.
Давлат-хусусий шериклик асосида ижарага берилган ерда хусусий боғчани қурган хусусий шерикка ушбу бинони мазкур лойиҳа учун банк кредитлари бўйича гаровга қўйишга оид чекловлар бекор қилинади.
Ушбу ҳужжат лойиҳаси 22 февралга қадар
муҳокамада бўлади.Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг ноябрь ойидан Қорақалпоғистондаги мактабларнинг бошланғич синф ўқувчиларини бепул тайёр озиқ-овқатлар билан таъминланиши маълум қилинган эди. Унга кўра, 2022/2023 ўқув йилида Қорақалпоғистон Республикасидаги 716 та таълим муассасида 143 577 нафар бошланғич синф ўқувчиси кейтеринг ташкилотлари томонидан бепул озиқ-овқат
билан таъминланади.