Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Aртёмовск яқинида Украина қўшинлари катта йўқотишларга учрагани айтилди

© AFP 2023 / Yasuyoshi ChibaРаненый украинский военнослужащий в Харьковской области
Раненый украинский военнослужащий в Харьковской области - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.02.2023
Oбуна бўлиш
Украина қўшинлари рус қўшинлари сони ва қуроли бўйича улардан олдинда эканлигидан шикоят қилмоқда.
ТОШКЕНТ, 7 фев — Sputnik. Aмериканинг “New York Times” газетаси Донбассдаги Украина қўшинларининг тўлдирилган морглари ва оғир йўқотишлари, шунингдек, ҳарбийларнинг қурол ва ўқ-дорилар етишмаслиги бўйича шикоятлари ҳақида ёзди.
Қайд этилишича, Киев назорати остидаги ҳудуддаги фронт госпиталларидан бирида морг украиналик аскарларнинг жасадлари билан тўлдирилган, бошқа госпиталда ярадорлар бўлган замбиллар ҳатто йўлакларда ҳам турган.
“Фуқаролик ҳаётида сиз биласизки, сменангиз қанчалик даҳшатли бўлмасин, у эртами-кечми тугайди. Бу ерда қачон тугашини ҳеч қачон билиб бўлмайди”, - дейди госпиталнинг ҳарбий жарроҳи Мирослав Дубенко.
Украина қўшинлари, шунингдек, рус қўшинлари сони ва қуроли бўйича улардан олдинда эканлигидан шикоят қилмоқда.
“Деярли 12 ой давом этган шиддатли жанглардан чарчаган Украина қўшинлари... уларда танклар ва артиллерия қуроллари борлигини айтишмоқда, лекин улар ҳам, бошқаси ҳам етарли эмас, ўқ-дорилар эса душманникидан анча кам”, - деб ёзади газета.
Нашр Aртёмовск яқинида яраланган Павел исмли украиналик ҳарбийнинг сўзларидан иқтибос келтиради:
“Сизда 50 нафар, уларда 300 нафар йигит бўлса, бу айниқса қийин”.
Таъкидланишича, бу ҳудудда Украина кучларининг йўқотишлари катта бўлган.
Шойгу Киев январь ойида қанча йўқотишларга учраганини маълум қилди
2022 йил 24 февралидан буён Россия Украинада махсус ҳарбий операция ўтказмоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг мақсадини “саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган. Қуролли кучлар олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш вазифаси турибди.
Янгиликлар лентаси
0