https://sputniknews.uz/20230206/turkiyadagi-zilzila-qurbonlari-soni-1000-kishidan-oshdi--32033025.html
Туркиядаги зилзила қурбонлари сони 1000 кишидан ошди
Туркиядаги зилзила қурбонлари сони 1000 кишидан ошди
Sputnik Ўзбекистон
Эрта тонгда Қаҳрамонмараш вилоятида 7,7 балли зилзила содир бўлди. Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг сўзларига кўра, бу 1939 йилдан бери содир бўлган энг йирик офат бўлди.
2023-02-06T18:27+0500
2023-02-06T18:27+0500
2023-02-06T18:41+0500
дунёда
зилзила
туркия
ер қимирлаши
қурбонлар
табиий офат
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/02/06/32032863_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_e4424e209691cf0a0195cb207bb43436.jpg
ТОШКЕНТ, 6 фев – Sputnik. Туркиядаги зилзила пайтида 3000 тага яқин бино қулаб тушди, деди Фавқулодда вазиятлар бошқармаси раҳбари Юнус Сезер.Эслатиб ўтамиз, бугун эрта тонгда Қаҳрамонмараш вилоятида 7,7 балли зилзила содир бўлди. Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг сўзларига кўра, бу 1939 йилдан бери содир бўлган энг йирик офат бўлди.Бундан ташқари, Суриянинг Ҳалаб, Латакия, Хама ва Тартус вилоятлари ҳам зилзиладан жиддий зарар кўрди. Республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, қурбонлар сони 403 нафарга етган, 1,3 мингга яқин киши жароҳатланган ва тан жароҳати олган. Ер силкинишлари Ливан, Исроил, Ироқ ва Грузияда ҳам сезилган.Сейсмологларнинг маълумотларига кўра, зилзила эпицентри Қаҳрамонмараш шаҳридан 59 километр шимоли-шарқида, икки километр чуқурликда бўлган.Дастлабки зилзиладан бир неча дақиқадан сўнг яна бири содир бўлган, унинг магнитудаси 5,9 баллга баҳоланмоқда. Соат 13:51 да эса сейсмологлар Туркия шарқида 5,4 магнитудали зилзила қайд этди.РИА Новости мухбирининг хабар беришича, зилзила Анқара ва унинг атрофида сезилган. Шунингдек, Суриянинг САНА агентлиги Дамашқ, Латакия ва Суриянинг бошқа вилоятларида янги силкинишлар ҳақида хабар берди.
туркия
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/02/06/32032863_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_6a98516b660dbd9f5a3bd920dc6da07d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
туркия зилзила маълумот хабарлар янгиликлар сунгги қурбонлар
туркия зилзила маълумот хабарлар янгиликлар сунгги қурбонлар
Туркиядаги зилзила қурбонлари сони 1000 кишидан ошди
18:27 06.02.2023 (янгиланди: 18:41 06.02.2023) Туркия президенти Эрдоған бугунги зилзилани 1939 йилдан буён содир бўлган энг оғир табиий офат деб атади.
ТОШКЕНТ, 6 фев – Sputnik. Туркиядаги зилзила пайтида 3000 тага яқин бино қулаб тушди, деди Фавқулодда вазиятлар бошқармаси раҳбари Юнус Сезер.
"Айни пайтда қурбонлар сони 1014 кишини ташкил этмоқда. 2824 та бино қулаган", - деди расмий.
Эслатиб ўтамиз, бугун эрта тонгда Қаҳрамонмараш вилоятида 7,7 балли зилзила содир бўлди. Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг сўзларига кўра, бу 1939 йилдан бери содир бўлган энг йирик офат бўлди.
Бундан ташқари, Суриянинг Ҳалаб, Латакия, Хама ва Тартус вилоятлари ҳам зилзиладан жиддий зарар кўрди. Республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, қурбонлар сони 403 нафарга етган, 1,3 мингга яқин киши жароҳатланган ва тан жароҳати олган. Ер силкинишлари Ливан, Исроил, Ироқ ва Грузияда ҳам сезилган.
Сейсмологларнинг маълумотларига кўра, зилзила эпицентри Қаҳрамонмараш шаҳридан 59 километр шимоли-шарқида, икки километр чуқурликда бўлган.
Дастлабки зилзиладан бир неча дақиқадан сўнг яна бири содир бўлган, унинг магнитудаси 5,9 баллга баҳоланмоқда. Соат 13:51 да эса сейсмологлар Туркия шарқида 5,4 магнитудали зилзила қайд этди.
РИА Новости мухбирининг хабар беришича, зилзила Анқара ва унинг атрофида сезилган. Шунингдек, Суриянинг САНА агентлиги Дамашқ, Латакия ва Суриянинг бошқа вилоятларида янги силкинишлар ҳақида хабар берди.