https://sputniknews.uz/20230206/turkiya-zilzila-32018845.html
Туркиядаги зилзилада жабрланган Ўзбекистон фуқаролари бўйича маълумот келиб тушмади – ТИВ
Туркиядаги зилзилада жабрланган Ўзбекистон фуқаролари бўйича маълумот келиб тушмади – ТИВ
Sputnik Ўзбекистон
Сўнгги маълумотларга кўра, Туркияда зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 76 кишига етган. 06.02.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-02-06T11:21+0500
2023-02-06T11:21+0500
2023-02-06T11:49+0500
россия тив
туркия
зилзила
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/02/06/32017927_44:0:2257:1245_1920x0_80_0_0_5ba5ade2a8316885872d831d877b8bf0.jpg
ТОШКЕНТ, 6 фев — Sputnik. Туркиядаги зилзила оқибатида жабрланган Ўзбекистон фуқаролари бўйича маълумот келиб тушмади. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолларда мамлакатнинг Анқарадаги элчихонаси (тел.: +90-312-441-38-71, +90-312-441-17-46) ва/ёки Истанбулдаги Бош консулхонасига (тел.: +90-212-323-20-37, +90-212-323-20-39) мурожаат қилишлари мумкинлиги эслатилган.Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркияда 7,5 магнитудали зилзила содир бўлгани хабар қилинган эди. Мамлакатнинг камида тўрт вилоятида, шунингдек, Сурия шимолида биноларнинг қулаши қайд этилган. Туркияда кучли зилзилалар туфайли энг юқори даражадаги огоҳлантириш эълон қилинган.Сўнгги маълумотларга кўра, Туркияда зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 76 кишига етган, 440 киши жабрланган. Сурия Соғлиқни сақлаш вазирлиги зилзила оқибатида қурбон бўлганлар сони 237 кишини ташкил этганини маълум қилди, 639 киши эса жабрланган.Ўзбекистон ТИВ ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирган, жароҳатланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилаган.
туркия
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/02/06/32017927_320:0:1980:1245_1920x0_80_0_0_7317f49a097fe21238c9de11091b89ad.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия тив, туркия, зилзила, жамият
россия тив, туркия, зилзила, жамият
Туркиядаги зилзилада жабрланган Ўзбекистон фуқаролари бўйича маълумот келиб тушмади – ТИВ
11:21 06.02.2023 (янгиланди: 11:49 06.02.2023) Сўнгги маълумотларга кўра, Туркияда зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 76 кишига етган.
ТОШКЕНТ, 6 фев — Sputnik. Туркиядаги зилзила оқибатида жабрланган Ўзбекистон фуқаролари бўйича маълумот келиб тушмади. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.
“2023 йил 6 февраль Тошкент вақти билан соат 11:00 ҳолатига кўра, мамлакатимизнинг Туркиядаги дипломатик ваколатхоналарига зилзила оқибатида ҳалок бўлган ва жароҳатланган Ўзбекистон фуқаролари бўйича маълумот келиб тушмади”, - дейилган вазирлик
ахборотида.Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолларда мамлакатнинг Анқарадаги элчихонаси (тел.: +90-312-441-38-71, +90-312-441-17-46) ва/ёки Истанбулдаги Бош консулхонасига (тел.: +90-212-323-20-37, +90-212-323-20-39) мурожаат қилишлари мумкинлиги эслатилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркияда 7,5 магнитудали зилзила содир бўлгани
хабар қилинган эди. Мамлакатнинг камида тўрт вилоятида, шунингдек, Сурия шимолида биноларнинг қулаши қайд этилган. Туркияда кучли зилзилалар туфайли энг юқори даражадаги огоҳлантириш эълон қилинган.
Сўнгги маълумотларга кўра, Туркияда зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 76 кишига етган, 440 киши
жабрланган. Сурия Соғлиқни сақлаш вазирлиги зилзила оқибатида қурбон бўлганлар сони 237 кишини ташкил этганини маълум қилди, 639 киши эса
жабрланган.Ўзбекистон ТИВ ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирган, жароҳатланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилаган.