Россияда ҳамма гумонланувчи ва маҳкумлардан ДНК йиғилади

© unsplash.com/Sangharsh LohakareМолекула ДНК
Молекула ДНК - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.02.2023
Oбуна бўлиш
Илгари геном бўйича рўйхатга олиш фақат айрим шахслар учун мажбурий эди.
ТОШКЕНТ, 6 фев — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин геном бўйича (ДНКни йиғиш) мажбурий рўйхатга олиниши керак бўлган кишилар рўйхатини кенгайтиришни назарда тутувчи қонунни имзолади. Ҳужжат ҳуқуқий ахборотнинг расмий порталида чоп қилинган.
Илгари геном бўйича рўйхатга олиш фақат оғир ёки ўта оғир жиноят, жинсий эркинликка қарши жиноят ҳамда дастлабки тергов жараёнида биологик материал олинган аниқланмаган шахслар учун мажбурий эди.
Янги қонун мажбурий геном рўйхатига олиш ва ДНКни йиғиш озодликдан маҳрум этилган ҳамма маҳкумлар, жиноят содир этишда гумонланувчилар ва айбланувчилар ҳамда маъмурий қамоққа олинганларга ҳам тааллуқли бўлишини белгилайди.
Ҳужжатга кўра, маҳкумлар ва гумонланувчилар уларнинг реабилитация бўлишга ҳуқуқлари пайдо бўлган тақдирда, уларнинг геном маълумотларини йўқ қилишни талаб қилишлари мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2023 йил 1 январдан айрим шахсларни геном бўйича мажбурий рўйхатга олиш тартиби кучга кирган.

Мавзуга оид:

Геном бўйича рўйхатга олиш: Ўзбекистонга бу янги қонун нега керак бўлди?
Москва прокурори мигрантларни геном бўйича рўйхатга олишни таклиф қилди
Вилоятларда Одам ДНКси экспертизаси йўлга қўйилади
Янгиликлар лентаси
0