https://sputniknews.uz/20230206/ozbekiston-hududlarida-halol-restoranlar-kopayadi-32023512.html
Ўзбекистон ҳудудларида “ҳалол” ресторанлар кўпаяди
Ўзбекистон ҳудудларида “ҳалол” ресторанлар кўпаяди
Sputnik Ўзбекистон
Таъкидланишича, ҳудудлардаги кафе ва ресторанларнинг эгалари февраль ойидан бошлаб сертификатлар олишни бошлайди. 06.02.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-02-06T14:51+0500
2023-02-06T14:51+0500
2023-02-06T15:10+0500
туризм
ўзбекистон
умумий овқатланиш корхоналари
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/819/12/8191200_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_4279a4b1a3fb77db4bfd052517955909.jpg
ТОШКЕНТ, 6 фев — Sputnik. Ўзбекистондаги умумий овқатланиш шохобчалари “ҳалол” стандартига мувофиқлиги бўйича махсус сертификатлар олади. Бу ҳақда Sputnik мухбири хабар берди.Таъкидланишича, ҳудудлардаги кафе ва ресторанларнинг эгалари февраль ойидан бошлаб сертификатлар олишни бошлайди. Бунинг учун корхонанинг “ҳалол” стандарти талабларига мувофиқлигини текшириш керак.Унинг қўшимча қилишича, ҳалол озиқ-овқатга бўлган қизиқиш ўзбекистонликларнинг соғлом овқатланишга интилиши билан боғлиқ.Маълумот учун, Ўзбекистонда зиёрат туризми йўналиши фаол ривожланмоқда - бу мусулмон маданияти учун аҳамиятли жойларга саёҳат. Зиёрат туризми ташкилотчилари зиёратчилар учун бундай турлар доирасида уларни ҳалол меъёрлар бўйича меҳмонхоналарга жойлаштириш, шунингдек, ҳалол таомлар билан таъминлаш орқали алоҳида қулай шароит яратмоқда. Шу боис умумий овқатланиш корхоналарини “ҳалол” стандарти бўйича сертификатлаштириш ишлари алоҳида аҳамиятга эга.Туризмнинг бу йўналиши истиқболли, чунки мамлакатдаги 3,5 минг туристик объект ислом динига бевосита боғлиқ. Улар асосан Бухоро, Самарқанд ва Тошкентда жойлашган.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/819/12/8191200_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_453eb258ce9e855742feefb287cfe570.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
туризм, ўзбекистон, умумий овқатланиш корхоналари
туризм, ўзбекистон, умумий овқатланиш корхоналари
Ўзбекистон ҳудудларида “ҳалол” ресторанлар кўпаяди
14:51 06.02.2023 (янгиланди: 15:10 06.02.2023) Таъкидланишича, ҳудудлардаги кафе ва ресторанларнинг эгалари февраль ойидан бошлаб сертификатлар олишни бошлайди.
ТОШКЕНТ, 6 фев — Sputnik. Ўзбекистондаги умумий овқатланиш шохобчалари “ҳалол” стандартига мувофиқлиги бўйича махсус сертификатлар олади. Бу ҳақда Sputnik мухбири
хабар берди. Таъкидланишича, ҳудудлардаги кафе ва ресторанларнинг эгалари февраль ойидан бошлаб сертификатлар олишни бошлайди. Бунинг учун корхонанинг “ҳалол” стандарти талабларига мувофиқлигини текшириш керак.
“Уни Бутунжаҳон “ҳалол” қўмитаси тақдим этади”, - деди Бутунжаҳон “ҳалол” қўмитаси раиси ўринбосари Ботир Мирзагалиев.
Унинг қўшимча қилишича, ҳалол озиқ-овқатга бўлган қизиқиш ўзбекистонликларнинг соғлом овқатланишга интилиши билан боғлиқ.
Маълумот учун, Ўзбекистонда зиёрат туризми йўналиши фаол ривожланмоқда - бу мусулмон маданияти учун аҳамиятли жойларга саёҳат. Зиёрат туризми ташкилотчилари зиёратчилар учун бундай турлар доирасида уларни ҳалол меъёрлар бўйича меҳмонхоналарга жойлаштириш, шунингдек, ҳалол таомлар билан таъминлаш орқали алоҳида қулай шароит яратмоқда. Шу боис умумий овқатланиш корхоналарини “ҳалол” стандарти бўйича сертификатлаштириш ишлари алоҳида аҳамиятга эга.
Туризмнинг бу йўналиши истиқболли, чунки мамлакатдаги 3,5 минг туристик объект ислом динига бевосита боғлиқ. Улар асосан Бухоро, Самарқанд ва Тошкентда жойлашган.