Нега уйларни базальт толали плитка билан қоплаш керак – Қурилиш вазирлиги

© "Ўзсаноатқурилишматериаллари"Производство энергосберегающих стройматериалов
Производство энергосберегающих стройматериалов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.02.2023
Oбуна бўлиш
Базальт плиталари кўп қаватли уйларда бир метр баландликда ўрнатиляпти. Шунингдек, устидан махсус қоплама ҳам қилинмоқда.
ТОШКЕНТ, 6 фев - Sputnik. Кўп қаватли уйлар базальт толали плиткалар билан қопланганда қандай ижобий натижаларга эришилади? Ушбу саволга Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалик вазирлиги вакили Саидносир Усмонов жавоб берди.
Мутахассисларнинг фикрича, базальт плиталари билан қопланган уйларда қуйидаги ижобий натижаларга эришиш мумкин:
Энергия самардорлиги - ўртача 30-35 %. Бунинг самараси ёз ойларида ҳам сезилади, ҳаво совуткич қурилмаларига бўлган эҳтиёж уч бараварга камаяди, чунки базальт қишда иссиқни, ёзда совуқни нисбатан сақлаш хусусиятига эга.
Шовқин камайтириш - қоплама ташқаридаги шовқинни ҳам анча пасайтиради ва одатдаги 30-40 децибель шовқинни 15-20 децибелгача камайтириши тажрибаларда кўп бора исботланган.
Исботланган амалиёт. Бино фасадини ташқаридан базальт билан қоплаш - бу дунёда ўзини оқлаган амалиёт. Бу ерда нафақат маҳаллий, балки хорижлик эксперт мутахассисларнинг фикрлари ҳам инобатга олинаяпти.
Айни дамда Тошкентда Учтепа ҳамда Чилонзор туманларида, шунингдек, Тошкент вилоятининг Чирчиқ ва Ангрен шаҳарлари ҳудудларида намуна сифатида кўп қаватли уйларни базальт плиталари билан қоплаш ишлари бошланган. Базальт плиталари кўп қаватли уйларда бир метр баландликда ўрнатиляпти. Шунингдек, устидан махсус қоплама ҳам қилинмоқда.

"Бугуни кунда Тошкентда қарийб 10 мингдан ортиқ эски кўп қаватли уйлар бор. Албатта, бу уйлар аҳолининг хусусий мулки, унга тўғридан-тўғри аралашишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Шу боис бу ишлар дастлаб намуна сифатида кўрсатилмоқда", - дейди мутахассис.


Усмоновнинг айтишига кўра, уйларни базальт плиалар билан қоплаш бу комплекс режа бўлиб, барча жараёнлар жараёнлар дастлаб ташхис қилинади ва босқичма-босқич давом эттирилади.
© Sputnik / Кирилл Каллиниковутепление зданий
утепление зданий  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.02.2023
утепление зданий
Маълумот учун, базальт – бу тошнинг бир тури бўлиб, уни 1 400- 2000 даражали оловда эритиб, ундан тола олинади ва пахта ҳолатига келтирилади. Бунинг афзаллиги у аввало иссиқ ва совуқни ўтказмайди. Ўзига нам тортмайди. Муҳими моғор ҳам, бактерия ҳам ҳосил қилмайди.

Вазирлик малумотига кўра, Ўзбекистон базальт плиталарни ишлаб чиқиши фаол йўлга қўймоқда. Хусусан, Тошкент шаҳрида 2022 йилда йилига 30 минг тонна базальт тошидан иссиқлик сақловчи плиталар ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхона фойдаланишга топширилди.
Ундан ташқари 2023–2024 йилларда базальт тошидан иссиқлик сақловчи плиталар ишлаб чиқариш бўйича умумий қиймати 63,1 млн доллар бўлган 3 та инвестиция лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилган. Корхоналар Андижон, Навоий ва Жиззах вилоятларида ишга туширилади ва йилига 95 минг тонна қўшимча қувват яратилади. Натижада 2023 йилда Республикада базальт тошидан иссиқлик сақловчи плиталар ишлаб чиқариш қуввати 178 минг тоннага етказиш режалаштирилган.
Ўзбекистондаги айрим уйларнинг фасад қисми базальт қопламага ўтказилади
Янгиликлар лентаси
0