ЖССТ: “Омикрон”нинг ХBB.1.5 субварианти янги белгилар билан намоён бўлмоқда

© AFP 2023 / JUSTIN TALLISОмикрон
Омикрон - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.02.2023
Oбуна бўлиш
ЖССТ мутахассислари хулосасига кўра, “кракен” деб номланган ХBB.1.5 субвариантининг ўтган йилдагига нисбатан табиати бирмунча ўзгарган.
ТОШКЕНТ, 6 фев — Sputnik. Коронавируснинг “омикрон” штаммининг ХBB.1.5 субварианти янги белгилар билан намоён бўлмоқда. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълум қилди, деб хабар берди Ўзбекистон ССВ.
Кейинги ойларда қатор давлатларда “омикрон” штаммининг ХBB.1.5 субварианти кенг тарқалмоқда. У ҳозиргача маълум мутациялар орасида энг юқувчани сифатида баҳоланяпти.
Шу сабабли ташкилот экспертлари хасталик ҳадемай Ер юзи бўйича доминант версияга айланиб, беморлар сони кескин ошиши мумкинлигидан ташвишда.
ЖССТ мутахассислари хулосасига кўра, “кракен” деб номланган ХBB.1.5 субвариантининг ўтган йилдагига нисбатан табиати бирмунча ўзгарган.
“Ҳозирча уни юқтирганлар орасида оғир асоратлар кузатилмаётган бўлса-да, аммо бу мутацияга хос янги аломатлар пайдо бўлаётгани бироз хавотирли ҳол. Масалан, кўнгил айниши ва бел оғриғи шулар сирасидан. Бу белгилар бош оғриғи, диарея, иситма, титроқ, чарчоқ, шунингдек, таъм ва ҳид билиш қобилияти йўқолиши каби симптомлар билан бирга кечмоқда”, - дейилади хабарда.
Шу боис ЖССТ вакиллари бустер дозада эмланишни тавсия қилмоқда.
Аввалроқ коронавируснинг “омикрон” штамми ҳозир 600 дан ортиқ субвариантга эга экани ҳақида хабар берган эдик.
Янгиликлар лентаси
0