Тошкентда дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасидаги мамлакат чемпионати қандай бўлиб ўтди

© Федерация дзюдо УзбекистанаЧемпионат Узбекистана среди юниоров
Чемпионат Узбекистана среди юниоров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.02.2023
Oбуна бўлиш
Уч кун давом этган мусобақаларда 100 нафарга яқин спортчилар беллашишди.
ТОШКЕНТ, 6 фев — Sputnik. Тошкентдаги “Universal” спорт саройида дзюдо бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. Мусобақаларда 2006-2007 йилларда туғилган ўсмир дзюдочилар иштирок этишди.
Қизлар ва ўғил болалар 40-90 кг вазн тоифаларида татамига чиқишди. Уч кун давом этган мусобақаларда 500 нафарга яқин спортчилар медаль учун қизғин кураш олиб боришди.
-70 кг вазн тоифасида олтин медалга сазовор бўлган Муштарийбегим Абзалова келажакдаги режалари билан ўртоқлашди.
“70 кг вазн тоифасида фахрли биринчи ўринни эгалладим. Осиё чемпионати, Жаҳон чемпионати, Осиё кубогида қатнашиш ниятим бор эди. Худо хоҳласа, энди Жаҳон чемпионатида ҳам биринчи ўринни эгаллайман”, - деди спортчи Sputnik мухбири билан суҳбатда.
Муросасиз кечган беллашувлар якунига кўра Бухоро жамоаси дзюдочилари 4 та олтин, 3 та кумуш, 3 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди.
Самарқанд жамоаси 3 та олтин, 2 та кумуш, 2 та бронза медали билан иккинчи ўринни банд этди. Кучли учликка 2 та олтин, 2 та кумуш, 9 та бронза медали билан Хоразм вилояти терма жамоаси якун ясаб берди.
Янгиликлар лентаси
0