Санъаткорлар учун лицензия нархи пасайтирилди

© Sputnik / Владимир ПесняФестиваль Koktebel Jazz Party-2021. День третий
Фестиваль Koktebel Jazz Party-2021. День третий - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.02.2023
Oбуна бўлиш
Республика мутасаддилари томонидан концерт-томоша фаолиятини янада ривожлантириш, соҳа ходимлари учун шарт-шароит яратишга қаратилган тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
ТОШКЕНТ, 5 фев — Sputnik. Ҳукумат қарори билан концертларда қатнашадиган, қўшиқ ва видеоклиплар чиқарадиган санъаткорлар учун лицензия нархи пасайтирилди.
Унга кўра лицензия нархи:
I рейтинг гуруҳи ижрочилари учун – БҲМнинг 20 бараваридан 50 бараваригача;
II рейтинг гуруҳидаги ижрочилар учун - БҲМнинг 10 бараваридан 25 бараваригача пасайтирилган.
Шунингдек, юбилей тантаналари, тўйлар, ресторанларда, кафеларда, хусусий уйларда “суннат тўй”ини ўтказиш учун мусиқачилар, раққосалар, бошловчилар, ҳажвчилар, диджейлар БҲМнинг 3 баравари миқдорида (илгари – 4 дан 7 БҲМгача) давлат божини тўлашлари керак.
Республика мутасаддилари томонидан концерт-томоша фаолиятини янада ривожлантириш, соҳа ходимлари учун шарт-шароит яратишга қаратилган тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0