Россияликлар қўшни давлатларга чиқиш бўйича 5 йиллик рекордни янгилади

© Depositphotos.com / BiancoBlueДевушка с чемоданом в зале ожидания аэропорта
Девушка с чемоданом в зале ожидания аэропорта - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.02.2023
Oбуна бўлиш
2022 йилда россияликлар МДҲ ва бошқа қўшни давлатларга қарийб 8,4 млн марта ташриф буюрган, бу 2021 йилга нисбатан 4,7 млнга кўп.
ТОШКЕНТ, 5 фев — Sputnik. Руслар қўшни давлатларга чиқиш бўйича 5 йиллик рекордни янгилади. Бу ҳақда Россия Федерацияси Федерал хавфсизлик хизмати маълум қилди.
2022 йилда россияликлар МДҲ ва бошқа қўшни давлатларга қарийб 8,4 млн марта ташриф буюрган, бу 2021 йилга нисбатан 4,7 млнга кўп.
Энг машҳур йўналишлар: Мўғулистон (2021 йилга нисбатан ўсиш 989%), Грузия (ўсиш 475%), Қозоғистон (234%), Тожикистон (212%) ва Ўзбекистон (99%).
Яқин хориж мамлакатлари орасида бошқа давлатлар билан солиштирганда талаб энг кам ўсган йўналиш Латвия бўлган – 0,1 фоизга ўсиш.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон руслар учун МДҲ мамлакатлари орасида Янги йил байрамлари учун энг машҳур сайёҳлик масканларидан бирига айланган эди.
Янгиликлар лентаси
0