Покистоннинг собиқ президенти Парвез Мушарраф вафот этди

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишПервез Мушарраф
Первез Мушарраф - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.02.2023
Oбуна бўлиш
Мушарраф амилоидоз (организмда моддалар алмашинуви бузилиши) хасталигидан азият чекаётган бўлган.
ТОШКЕНТ, 5 фев — Sputnik. Покистоннинг собиқ президенти Парвез Мушарраф бугун, 5 февраль куни узоқ давом этган хасталикдан сўнг Дубайдаги шифохонада 79 ёшида вафот этди. Бу ҳақда “Geo News” собиқ президент оиласи вакилларига таяниб хабар берган.
Мушарраф амилоидоз (организмда моддалар алмашинуви бузилиши) хасталигидан азият чекаётган бўлган.
Парвез Мушарраф 1943 йилнинг 11 августида ўша пайтда Британия мустамлакаларининг бир қисми бўлган Деҳли шаҳрида туғилган. Покистон ажралиб чиққанидан кейин унинг оиласи Карачи шаҳрига кўчиб ўтган. 1991 йилда у генерал унвонига эга бўлган, 1998 йилда эса Бош штаб бошлиғи, сўнгра Покистон штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси ва Покистон армиясининг бош қўмондони бўлган. Мушарраф 2001 йилдан 2008 йилгача Покистон президенти бўлган.
Покистонда унга ватанга хиёнат айблови билан, ўлим жазоси хавф солаётганди. Шунга қарамай унга даволаниш учун чет элга чиқишга рухсат берилган.
Янгиликлар лентаси
0