https://sputniknews.uz/20230205/erlar-degradatsiyasiga-qarshi-kurashish-tadbirlarini-monitoring-qilish-tartibi-belgilandi-32009612.html
Ерлар деградациясига қарши курашиш тадбирларини мониторинг қилиш тартиби белгиланди
Ерлар деградациясига қарши курашиш тадбирларини мониторинг қилиш тартиби белгиланди
Sputnik Ўзбекистон
Мониторинг натижаларига кўра ўрганилган ҳудудда деградация ҳолатлари аниқланган тақдирда, 5 иш кунида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма лойиҳаси ишлаб... 05.02.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-02-05T09:31+0500
2023-02-05T09:31+0500
2023-02-05T09:31+0500
жамият
қарор
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/0c/25235597_0:159:3079:1890_1920x0_80_0_0_e9d21491adb4e235aef4a7cd88957b4c.jpg
ТОШКЕНТ, 5 фев — Sputnik. Ерлар деградациясига қарши курашиш тадбирларини мониторинг қилиш тартиби белгиланди. Бу ҳақда Ҳуқуқий ахборот канали хабар берди.Ҳукумат қарори билан Ерлар деградациясига қарши курашиш тадбирларини мониторинг қилиш, баҳолаш ва ҳисобот шаклларини ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг натижаларини чоп этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.Ерлар деградацияси ва унга қарши курашиш тадбирларига оид маълумотлар “Ер деградацияси геоахборот тизими”нинг электрон харитасига (қатламлар ва атрибутлар асосида) мунтазам онлайн тарзда киритиб борилади.Мониторинг ҳамда тупроқ тадқиқоти натижаларига кўра ер майдонлари деградацияси даражаси қуйидагича баҳоланади:Мониторинг натижаларига кўра ўрганилган ҳудудда деградация ҳолатлари аниқланган тақдирда, 5 иш кунида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма лойиҳаси ишлаб чиқилади.Мажбурий кўрсатма 3 иш кунида тегишли масъул вазирлик ва идоралар ёки саноат корхоналарига ижро учун юборилади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/0c/25235597_173:0:2904:2048_1920x0_80_0_0_73397f035990c72690b005c5710b61f6.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, қарор
Ерлар деградациясига қарши курашиш тадбирларини мониторинг қилиш тартиби белгиланди
Мониторинг натижаларига кўра ўрганилган ҳудудда деградация ҳолатлари аниқланган тақдирда, 5 иш кунида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма лойиҳаси ишлаб чиқилади.
ТОШКЕНТ, 5 фев — Sputnik. Ерлар деградациясига қарши курашиш тадбирларини мониторинг қилиш тартиби белгиланди. Бу ҳақда Ҳуқуқий ахборот канали
хабар берди. Ҳукумат қарори билан Ерлар деградациясига қарши курашиш тадбирларини мониторинг қилиш, баҳолаш ва ҳисобот шаклларини ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг натижаларини чоп этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низомга кўра, қишлок хўжалигига мўлжалланган ерлар, ўрмон ва сув фонди ерлари ҳамда тоғ-кон ва бошқа саноат корхоналарига ажратилган ерлар – ер деградациясига қарши курашиш ҳамда унинг олдини олиш жараёнларини мониторинг қилиш объекти ҳисобланади.
Ерлар деградацияси ва унга қарши курашиш тадбирларига оид маълумотлар “Ер деградацияси геоахборот тизими”нинг электрон харитасига (қатламлар ва атрибутлар асосида) мунтазам онлайн тарзда киритиб борилади.
Мониторинг ҳамда тупроқ тадқиқоти натижаларига кўра ер майдонлари деградацияси даражаси қуйидагича баҳоланади:
ернинг тузилиши бузилмаган;
антропоген таъсирда бузилган;
ўта кучли деградацияланган.
Мониторинг натижаларига кўра ўрганилган ҳудудда деградация ҳолатлари аниқланган тақдирда, 5 иш кунида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Мажбурий кўрсатма 3 иш кунида тегишли масъул вазирлик ва идоралар ёки саноат корхоналарига ижро учун юборилади.