https://sputniknews.uz/20230204/rossiya-evropani-quronni-yoqib-yuborganlarni-jazolashga-chaqirmoqda-32008763.html
Россия Европани Қуръонни ёқиб юборганларни жазолашга чақирмоқда
Россия Европани Қуръонни ёқиб юборганларни жазолашга чақирмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Валентина Матвиенко: Биз, айниқса, Европа давлатлари ҳукуматлари ва парламентлари экстремистларнинг ҳаракатларига адекват жавоб бермаётганидан ғазабдамиз. 04.02.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-02-04T19:15+0500
2023-02-04T19:15+0500
2023-02-04T19:15+0500
россия
валентина матвиенко
қуръони карим
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/15/30938933_0:150:3111:1899_1920x0_80_0_0_1b3d596bb0f44b8d4ea0e7f6c650d816.jpg
ТОШКЕНТ, 4 фев — Sputnik. Россия Федерация кенгаши Европа парламентарийларини Нидерландия ва Швецияда Қуръон ёқиб юборилгани каби диний ёдгорликларни таҳқирлашда айбдорларни ошкора қоралаш ва жазолашга чақиради. Бу ҳақда кенгаш раиси Валентина Матвиенко ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.Матвиенко алоҳида таъкидлаганидек, "айниқса Европа давлатлари ҳукуматлари ва парламентлари экстремистларнинг ҳаракатларига адекват жавоб бермаётгани ғазаблантиради".Эслатиб ўтамиз, радикал сиёсатчи Расмус Палудан бир неча бор Қуръон китобини ёқиб юборди. У бу ишни Дания ва Швецияда амалга оширган.Худди шундай акция Россиянинг Копенгагендаги элчихонаси консуллик бўлимида ҳам бўлиб ўтди. Россия дипломатик миссияси бундай ҳаракатларни қоралади.Аввалроқ Федерация Кенгаши спикери тегишли қўмиталарга Қуръоннинг Швециядан ёқиб юборилишини қораловчи таклиф тайёрлашни топширган эди. Унинг сўзларига кўра, бундай ҳаракатлар куфр, жиноят ва миллий адоватни қўзғатишдир.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/15/30938933_189:0:2920:2048_1920x0_80_0_0_b5c8e599e6ab67bff7222e12ac3168fa.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия, валентина матвиенко, қуръони карим
россия, валентина матвиенко, қуръони карим
Россия Европани Қуръонни ёқиб юборганларни жазолашга чақирмоқда
Валентина Матвиенко: Биз, айниқса, Европа давлатлари ҳукуматлари ва парламентлари экстремистларнинг ҳаракатларига адекват жавоб бермаётганидан ғазабдамиз.
ТОШКЕНТ, 4 фев — Sputnik. Россия Федерация кенгаши Европа парламентарийларини Нидерландия ва Швецияда Қуръон ёқиб юборилгани каби диний ёдгорликларни таҳқирлашда айбдорларни ошкора қоралаш ва жазолашга чақиради. Бу ҳақда кенгаш раиси Валентина Матвиенко ўзининг Telegram-каналида
маълум қилди. “Россиялик сенаторлар европалик парламентарийларни радикал экстремистларнинг ҳаракатларини диний муросасизликнинг кўриниши сифатида очиқ қоралашга ва мусулмонлар ва бошқа дин вакилларининг эътиқод эркинлиги ҳуқуқини ҳимоя қилиш чораларини кўришга, шунингдек, провокациялар учун айбдорларни жавобгарликка тортишга чақирмоқда", - деб ёзди у.
Матвиенко алоҳида таъкидлаганидек, "айниқса Европа давлатлари ҳукуматлари ва парламентлари экстремистларнинг ҳаракатларига адекват жавоб бермаётгани ғазаблантиради".
“Қуръоннинг таҳқирланиши нафақат мусулмонларни, балки Россиядаги барча конфессия вакилларини ҳам ларзага солмоқда”, дея қўшимча қилди Матвиенко.
Эслатиб ўтамиз, радикал сиёсатчи Расмус Палудан бир неча бор Қуръон китобини ёқиб юборди. У бу ишни Дания ва Швецияда амалга оширган.
Худди шундай акция Россиянинг Копенгагендаги элчихонаси консуллик бўлимида ҳам бўлиб ўтди. Россия дипломатик миссияси бундай ҳаракатларни қоралади.
Аввалроқ Федерация Кенгаши спикери тегишли қўмиталарга Қуръоннинг Швециядан ёқиб юборилишини қораловчи таклиф тайёрлашни топширган эди. Унинг сўзларига кўра, бундай ҳаракатлар куфр, жиноят ва миллий адоватни қўзғатишдир.