https://sputniknews.uz/20230204/bu-yil-mingga-yaqin-xorijlik-oqituvchilar-ozbekiston-tibbiyot-oligohlarida-dars-otadi---ssv--32001484.html
Бу йил мингга яқин хорижлик ўқитувчилар Ўзбекистон тиббиёт олигоҳларида дарс ўтади - ССВ
Бу йил мингга яқин хорижлик ўқитувчилар Ўзбекистон тиббиёт олигоҳларида дарс ўтади - ССВ
Sputnik Ўзбекистон
2023 йил 1500 нафар врач хорижда ўз малакасини оширса, 1000 нафар чет эллик мутахассис ўзбек талабаларига сабоқ беради. 04.02.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-02-04T12:13+0500
2023-02-04T12:13+0500
2023-02-04T12:13+0500
жамият
соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
отм
талабалар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/17/20201036_0:213:2885:1836_1920x0_80_0_0_4587f5f38559d8e453901515b4446296.jpg
ТОШКЕНТ, 4 фев — Sputnik. Ўзбекистон бу йил 1000 нафар чет эллик профессор-ўқитувчини тиббий ўқув жараёнларига жалб этади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.Қайд этилишича, 2023 йил 1500 нафар врач хорижда ўз малакасини оширса, 1000 нафар чет эллик мутахассис ўзбек талабаларига сабоқ беради.Жумладан:Шунингдек, бу йил 7,5 минг нафар битирувчи ҳисобига оилавий шифокор ваканциясини 90 фоизга, тор мутахассислар ваканциясини эса 70 фоизга қисқартириш кўзда тутилган.Бундан ташқари, тиббиёт институтларда 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб бакалавриат, магистратура ва клиник ординатура ўқув режаларига “нано технология”, “тиббиёт генетикаси”, “IT-технологияси” каби фанлар киритилади ва хорижий педагогларни жалб қилган холда ўқув жараёнлари ташкил этилади.Тиббиётда етакчи бўлган хорижий университетлар дарслик ва илмий ишлари асосида ўзбек тилида янги авлод адабиётлари яратилади.Талабаларни назарий ва амалий билим ҳамда кўникмаларини баҳолаш бўйича икки босқичли янги тизим жорий қилинади.“Узлуксиз касбий таълим академияси” ташкил этиш орқали, малака ошириш ва қайта тайёрлаш тизими 11 та институт, 23 та ихтисослаштирилган марказлар, 26 та кўптармоқли клиникалар ва хусусий муассасаларда амалга ошириш йўлга қўйилади.Маълумот учун, ўтган йили хориждан 350 нафар профессор-ўқитувчи ўқув жараёнига жалб қилинган. Шунингдек, 800 нафар шифокор Германия, Корея, Сингапур, Ҳиндистон, Саудия Арабистони, Россия, Туркия каби чет давлатларнинг нуфузли клиникалари ва университетларига малака ошириб қайтган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/17/20201036_77:0:2808:2048_1920x0_80_0_0_8212a9fd9eba4d749b42755c0f2c0da0.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв), отм, талабалар
жамият, соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв), отм, талабалар
Бу йил мингга яқин хорижлик ўқитувчилар Ўзбекистон тиббиёт олигоҳларида дарс ўтади - ССВ
2023 йил 1500 нафар врач хорижда ўз малакасини оширса, 1000 нафар чет эллик мутахассис ўзбек талабаларига сабоқ беради.
ТОШКЕНТ, 4 фев — Sputnik. Ўзбекистон бу йил 1000 нафар чет эллик профессор-ўқитувчини тиббий ўқув жараёнларига жалб этади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги
хабар берди. Қайд этилишича, 2023 йил 1500 нафар врач хорижда ўз малакасини оширса, 1000 нафар чет эллик мутахассис ўзбек талабаларига сабоқ беради.
гематология ва онкогематология бўйича мутахассислар, нефролог, эндокринолог ҳамда кардиологлар Россияда;
кардиохирурглар, трансплантологлар Саудия Арабистони ва Туркияда;
раҳбар кадрлар эса Сингапур ва Туркия давлатларида малакасини ошириш бўйича ҳамкорлик йўлга қўйилган.
Шунингдек, бу йил 7,5 минг нафар битирувчи ҳисобига оилавий шифокор ваканциясини 90 фоизга, тор мутахассислар ваканциясини эса 70 фоизга қисқартириш кўзда тутилган.
Бундан ташқари, тиббиёт институтларда 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб бакалавриат, магистратура ва клиник ординатура ўқув режаларига “нано технология”, “тиббиёт генетикаси”, “IT-технологияси” каби фанлар киритилади ва хорижий педагогларни жалб қилган холда ўқув жараёнлари ташкил этилади.
Олий таълим муассасалари ҳамда коллеж ва техникумларнинг ўқув дастурлари АҚШ, Корея, Германия, Туркия, Сингапур ва Россия стандартлари асосида қайта кўриб чиқилади.
Тиббиётда етакчи бўлган хорижий университетлар дарслик ва илмий ишлари асосида ўзбек тилида янги авлод адабиётлари яратилади.
Талабаларни назарий ва амалий билим ҳамда кўникмаларини баҳолаш бўйича икки босқичли янги тизим жорий қилинади.
“Узлуксиз касбий таълим академияси” ташкил этиш орқали, малака ошириш ва қайта тайёрлаш тизими 11 та институт, 23 та ихтисослаштирилган марказлар, 26 та кўптармоқли клиникалар ва хусусий муассасаларда амалга ошириш йўлга қўйилади.
Маълумот учун, ўтган йили хориждан 350 нафар профессор-ўқитувчи ўқув жараёнига жалб қилинган. Шунингдек, 800 нафар шифокор Германия, Корея, Сингапур, Ҳиндистон, Саудия Арабистони, Россия, Туркия каби чет давлатларнинг нуфузли клиникалари ва университетларига малака ошириб қайтган.