Ашхободдаги “Тошкент” боғида концерт ўтказилди - фото

Oбуна бўлиш
Тадбир Туркманистон ва Ўзбекистон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигига бағишланди. Концертда туркман ва ўзбек қўшиқлари ижро этилди.
ТОШКЕНТ, 4 фев — Sputnik. Кеча Ашхободдаги “Daşkent” – “Тошкент” боғида концерт ўтказилди. Бу ҳақда Туркманистон давлат ахборот агентлиги хабар берди.
Тадбир Туркманистон ва Ўзбекистон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигига бағишланди. Концертда туркман ва ўзбек қўшиқлари ижро этилди.
“Тадбир Туркманистон ва Ўзбекистон халқларини бирлаштирган кўп асрлик яхши қўшничилик ришталарининг дахлсизлиги рамзига айланди”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг октябрь ойида Ашхободда "Тошкент" боғи очилган эди. Шавкат Мирзиёев ва Сердар Бердимуҳамедов Ашхободдаги боғни тантанали очиб беришган.
Боғни қуриш учун Туркманистон бюджетидан 21 миллион 150 минг манат (6,43 миллион доллар) ажратилди. Тахминан 28,6 минг метрквадрат майдонда яшил майдонлар, гулзорлар ва йўлаклардан иборат ландшафт барпо этилди. Ўзбекистон пойтахтининг диққатга сазовор жойларининг миниатюра нусхалари бўлган 20 дан ортиқ объектлар қад ростлади.
© Государственное информационное агентство Туркменистана
Парк Daşkent  - Sputnik Ўзбекистон
1/7
© Государственное информационное агентство Туркменистана
Парк Daşkent  - Sputnik Ўзбекистон
2/7
© Государственное информационное агентство Туркменистана
Парк Daşkent  - Sputnik Ўзбекистон
3/7
© Государственное информационное агентство Туркменистана
Парк Daşkent  - Sputnik Ўзбекистон
4/7
© Государственное информационное агентство Туркменистана
Парк Daşkent  - Sputnik Ўзбекистон
5/7
© Государственное информационное агентство Туркменистана
Парк Daşkent  - Sputnik Ўзбекистон
6/7
© Государственное информационное агентство Туркменистана
Парк Daşkent  - Sputnik Ўзбекистон
7/7
Янгиликлар лентаси
0