Флаги России и Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон - Россия
Самарқандда 2020 йилнинг 1-2 декабрь кунлари Ўзбекистон - Россия ҳукумат ва бизнеси вакиллари иштирокида бизнес форум бўлиб ўтади.

Россиялик ишбилармонлар Ўзбекистонда амалга ошириладиган бизнес режаларни муҳокама қилишди

© Sputnik/Рамиз БахтияровВторое заседание Делового клуба при Торгпредстве России в Узбекистане при поддержке Посольства Российской Федерации в Республике Узбекистан.
Второе заседание Делового клуба при Торгпредстве России в Узбекистане при поддержке Посольства Российской Федерации в Республике Узбекистан. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.02.2023
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Тошкентда россиялик ишбилармонлар клубининг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 3 фев — Sputnik. Тошкентда россиялик ишбилармонлар клубининг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Sputnik мухбири хабар берди.
Тошкентдаги Рус уйида Россиянинг Ўзбекистондаги савдо ваколатхонаси қошидаги Ишбилармонлар клубининг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбир Россиянинг республикадаги элчихонаси кўмагида ўтказилди.
Унда Ўзбекистон бозорида фаол иш олиб бораётган Россиянинг 30 дан ортиқ компания вакиллари иштирок этди.

“Биз бизнес-клуб долзарб масалалар ва Ўзбекистон бозорида ишлашнинг ўзига хос хусусиятларини муҳокама қилиш, юзага келаётган тўсиқларни бартараф этиш, истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш режалари бўйича фикр алмашиш учун доимий майдонга айланади, деб умид қиламиз”, - дейди Россиянинг Ўзбекистондаги савдо вакили Константин Злигостев.

Учрашув давомида Россия-Ўзбекистон янги “Жиззах” технопаркининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Иштирокчилар “Магнит” компаниясининг мамлакатги фаолиятини кенгайтириш, енгил саноатда саноат кооперацияси истиқболлари ва бошқа кўплаб масалаларни муҳокама қилишди.
Томонлар апрель ойида Тошкентда учинчи бор ўтказиладиган “ИННОПРОМ. Марказий Осиё” халқаро саноат кўргазмасига тайёргарлик масаласини ҳам кўриб чиқишди.
Келгусида Ишбилармонлар клубининг йиғилишлари мунтазам равишда, жумладан, ўзбекистонлик ҳамкорлар иштирокида ҳам ўтказилиши режалаштирилган.
Янгиликлар лентаси
0