https://sputniknews.uz/20230203/mishustin-eoii-31971150.html
ЕОИИ давлатлари тўлов тизимлари соҳасида ҳамкорликни ривожлантириши керак - Мишустин
ЕОИИ давлатлари тўлов тизимлари соҳасида ҳамкорликни ривожлантириши керак - Мишустин
Sputnik Ўзбекистон
Россия бош вазирининг таъкидлашича, бу капиталларнинг эркин ҳаракатланишига кўмаклашади. 03.02.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-02-03T13:56+0500
2023-02-03T13:56+0500
2023-02-03T14:05+0500
ўзбекистон ва еоии
михаил мишустин
еоии
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/02/03/31970814_0:7:3214:1815_1920x0_80_0_0_2b0c1a572b5dc5b258d583c6afa50179.jpg
ТОШКЕНТ, 3 фев — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) мамлакатлари тўлов тизимлари ўзаро ҳамкорлигини ривожлантириш капиталларнинг эркин ҳаракатланишига кўмак беради. Бу ҳақда Россия бош вазири Михаил Мишустин “Digital Almaty” форумининг ялпи мажлисида маълум қилдиРоссия бош вазирининг қўшимча қилишича, товарларнинг эркин ҳаракатланишига ЕОИИ рақамли транспорт йўлакларининг экотизими ёрдам бериши керак. Ҳужжат юритиш электрон шаклга ўтказилиши даркор.ЕОИИ 2014 йилда Россия, Беларусь ва Қозоғистон ўртасида тузилган шартнома асосида ташкил этилган халқаро ташкилотдир. Бу иттифоққа 2015 йилда Арманистон ва Қирғизистон аъзо бўлган, Молдова ва Куба кузатувчи мақомига эга. Ўзбекистон 2020 йил декабрь ойида ЕОИИда кузатувчи давлат мақомини олган эди.Сўнгги йилларда Ўзбекистонда ЕОИИга аъзо мамлакатлар капитали иштирокидаги корхоналар сони сезиларли даражада ошди. Уларнинг сони 4,5 мингга етди.ЕОИИнинг мақсади — аъзо давлатлар аҳолисининг турмуш даражасини юксалтириш борасида барқарор ривожланиш учун шароитлар яратиш, товарлар, хизматлар, капитал ва иш ресурсларининг ягона бозорини шакллантиришга ҳаракат қилиш, глобал иқтисодиёт шароитида миллий иқтисодиётларнинг рақобатбардошлигини ошириш, ҳар томонлама модернизациялаш ва ўзаро кооперацияни ривожлантиришдан иборат.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/02/03/31970814_277:0:3008:2048_1920x0_80_0_0_4ffc3f0827e1a27a7f6488277d7a8f70.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
михаил мишустин, еоии
ЕОИИ давлатлари тўлов тизимлари соҳасида ҳамкорликни ривожлантириши керак - Мишустин
13:56 03.02.2023 (янгиланди: 14:05 03.02.2023) Россия бош вазирининг таъкидлашича, бу капиталларнинг эркин ҳаракатланишига кўмаклашади.
ТОШКЕНТ, 3 фев — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) мамлакатлари тўлов тизимлари ўзаро ҳамкорлигини ривожлантириш капиталларнинг эркин ҳаракатланишига кўмак беради. Бу ҳақда Россия бош вазири Михаил Мишустин “Digital Almaty” форумининг ялпи мажлисида маълум қилди
“Мамлакатларимиз ўртасидаги капиталларнинг эркин ҳаракатланишини таъминлаш учун “бешлик” давлатлар тўлов тизимлари ўзаро ҳамкорлигини ривожлантириш зарур. Бу фуқаролар ва бизнес, аввало, кичик ва ўрта бизнес манфаатига хизмат қилади”, - деди Мишустин. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.
Россия бош вазирининг қўшимча қилишича, товарларнинг эркин ҳаракатланишига ЕОИИ рақамли транспорт йўлакларининг экотизими ёрдам бериши керак. Ҳужжат юритиш электрон шаклга ўтказилиши даркор.
ЕОИИ 2014 йилда Россия, Беларусь ва Қозоғистон ўртасида тузилган шартнома асосида ташкил этилган халқаро ташкилотдир. Бу иттифоққа 2015 йилда Арманистон ва Қирғизистон аъзо бўлган, Молдова ва Куба кузатувчи мақомига эга. Ўзбекистон 2020 йил декабрь ойида ЕОИИда кузатувчи давлат мақомини олган эди.
Сўнгги йилларда Ўзбекистонда ЕОИИга аъзо мамлакатлар капитали иштирокидаги корхоналар сони сезиларли даражада ошди. Уларнинг сони 4,5 мингга етди.
ЕОИИнинг мақсади — аъзо давлатлар аҳолисининг турмуш даражасини юксалтириш борасида барқарор ривожланиш учун шароитлар яратиш, товарлар, хизматлар, капитал ва иш ресурсларининг ягона бозорини шакллантиришга ҳаракат қилиш, глобал иқтисодиёт шароитида миллий иқтисодиётларнинг рақобатбардошлигини ошириш, ҳар томонлама модернизациялаш ва ўзаро кооперацияни ривожлантиришдан иборат.