Мирзиёев Намангандаги янги саноат зонасига борди
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев посетил малую промышленную и предпринимательскую зону "Баркамол авлод" в Намангане.
Oбуна бўлиш
Мавжуд тармоқларга қўшимча асаларичилик, заргарлик, мева-сабзавотчиликни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берилди.
ТОШКЕНТ, 3 фев — Sputnik. Наманганда бўлиб турган президент Шавкат Мирзиёев “Баркамол авлод” кичик саноат ва тадбиркорлик зонасида бўлди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистонда тадбиркорларга муносиб шароит яратиш учун жойларда технопарк ва кичик саноат зоналари ташкил этилмоқда. Наманган вилоятида бундай мажмуалар сони 73 тага етган.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев посетил малую промышленную и предпринимательскую зону "Баркамол авлод" в Намангане.
Шавкат Мирзиёев посетил малую промышленную и предпринимательскую зону "Баркамол авлод" в Намангане.
Мирзиёев “Мастер класс дизайн”, “Сифат ёғоч саноат”, “Баланс текс” корхоналаридаги иш жараёнини кўздан кечирди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев посетил малую промышленную и предпринимательскую зону "Баркамол авлод" в Намангане.
Шавкат Мирзиёев посетил малую промышленную и предпринимательскую зону "Баркамол авлод" в Намангане.
Биринчи корхонада йилига 150 минг дона чарм-пойабзал маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда. “Сифат ёғоч саноат” йилига 1 минг 200 тўплам мебеллар, “Баланс текс” 400 минг дона тўқимачилик товарлари тайёрлаш қувватига эга. Уларда қўшни маҳаллалардаги аввал ишсиз бўлган ёшлар, хотин-қизлар меҳнат қилиб, даромад топмоқда.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев посетил малую промышленную и предпринимательскую зону "Баркамол авлод" в Намангане.
Шавкат Мирзиёев посетил малую промышленную и предпринимательскую зону "Баркамол авлод" в Намангане.
“Ўзи одамларимиз ишбилармон, шижоатли. Мана, замин яратгандик, тадбиркорлик “юриб кетди”. Энди ишлаб чиқарувчиларга таннархни тушириш бўйича ёрдам бериш керак. Таннарх - тадбиркорнинг “ҳаёт-мамоти”. Таннарх пасайса, экспортга чиқиш енгиллашади, бизнес кенгаяди, яна ишчи олади”, - деди Шавкат Мирзиёев.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев посетил малую промышленную и предпринимательскую зону "Баркамол авлод" в Намангане.
Шавкат Мирзиёев посетил малую промышленную и предпринимательскую зону "Баркамол авлод" в Намангане.
Президент Наманганда ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотлари кўргазмаси билан ҳам танишди. Мавжуд тармоқларга қўшимча асаларичилик, заргарлик, мева-сабзавотчиликни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берилди.