Истанбулда консулликларини ёпган давлатларни иттифоқчи ёки дўст дейиш қийин - Туркия

© CC0 / Unsplash / Meg JerrardБольшая мечеть Меджидие в Стамбуле
Большая мечеть Меджидие в Стамбуле - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.02.2023
Oбуна бўлиш
Президент сайловлари арафасида терактлар хавфи ҳақида эълон қилиш ҳамда консулхоналарнинг ёпилиши - "психиологик ҳужум" мақсадида амалга оширилмоқда - Туркия ИИВ.
ТОШКЕНТ, 3 фев – Sputnik. Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли Истанбулда консулхоналарини ёпган бир қатор ғарб давлатларини Туркиянинг иттифоқчи ва дўсти дейиш қийин эканини айтди.
Бироз олдин Буюк Британия, Франция, Германия Швеция, Нидерландия ва Швейцария ўзларининг Истанбулдаги бош консулхоналарида, шаҳар марказида терактлар хавфи борлиги туфайли, қабулларни тўхтатгани ҳақида маълум қилган эди.

"Улар террор таҳдиди ҳақида гапиришяпти. Агар шундай таҳдид бўлса ва иттифоқчи бўлсак, биз билан разведка маълумотларини бўлишиш нотўғри бўлармиди? Бизга таҳдид ҳақида аниқ маълумотлар борлигини айтишмоқда, лекин бу маълумот қаердан олинди? Лекин бизда бунинг тафсилотлар ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. Ички ишлар вазирлигида ҳам, бизнинг разведкада ҳам шерикларимиз биз билан баҳам кўрадиган маълумот йўқ. Мабодо ҳақиқатдан ҳам ҳужум содир бўлса нима бўлади? Сиз фақат ўзингизни ўйлайсизми?", - деди Чавушўғли жума куни Истанбулда бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

"Кеча биз бу ҳақда элчиларга эълон қилдик. Бу на дўстлик, на иттифоқчилик. Айниқса, сайловлар олдидан бизни қийин аҳволга солиб қўймоқчи бўлганлар учун. Халқимиз бу ҳаракатлар мақсадларини жуда яхши билади. Кеча биз барча керакли хабарларни дипломатларга етказдик”, - деди Туркия ташқи ишлар вазири.
Туркия ички ишлар вазири ҳам НАТО бўйича иттифоқчиларини мамлакатдаги барқарорликни бузишга уринишда айблади. Сулаймон Сойлу буни АҚШнинг террорчилик ҳужумлари таҳдиди ҳақидаги баёнотлари фонида мамлакатга қарши “психологик уруш” деб атади. Унинг сўзларига кўра, консулликларни ёпиш - муайян мақсадларни кўзлаган.
АҚШ элчихонаси душанба куни ўз фуқароларини Истанбул марказида терактлар хавфи ҳақида огоҳлантирган эди. Мақсадлар Истанбулдаги черковлар, синагогалар, дипломатик ваколатхоналар ёки хорижликлар орасида машҳур бўлган бошқа жойлар, хусусан Истанбулнинг Бейўғли Галата, Таксим туманлари, Истиқлол кўчаси эканлиги айтилмоқда.
Ўтган ҳафтада АҚШ Европада ўта ўнглар томонидан Қуръон нусхалари ёқиб юборилиши фонида терактлар содир этилиши мумкинлигидан огоҳлантирган эди. Шундан сўнг Франция дипломатик миссияси Америка элчихонаси маълумотларига таяниб, худди шундай огоҳлантириш билан чиқди.
Янгиликлар лентаси
0