Энг янги Т-90М "Прорив" танклари ўқ отиш машқини ўтказди - МВ видеоси

Oбуна бўлиш
Машғулотлар давомида танклар 5 км масофада жойлашган нишонлар - зирҳли техникага 25 ммли тўпдан зарба берган.
ТОШКЕНТ, 3 фев - Sputnik. Россия Мудофаа вазирлиги энг янги Т-90М "Прорив" (Ўпирувчи) танкларидан ўқ отиш машқи видеосини эълон қилди.
Ленинград вилоятидаги полигонда бир нечта танк параллель курсларда ҳаракатланиб нишонга 125 миллиметрли тўплардан ўқ узаётгани кўрсатилган. Ўқ отиш Ғарбий ҳарбий округнинг танк бўлинмаларининг ҳарбий хизматчилари томонидан амалга оширилади.
Отишма давомида танклар беш километргача бўлган масофадаги нишонларни йўқ қилган. Нишонлар - душманнинг зирҳли техникаси, аскарлари ва самолётларидан иборат бўлган. Шунингдек, полигонда танкчилар табиий ва сунъий тўсиқларни енгиб ўтиш машқларини ҳам бажарган.
Т-90М "Прорив" - Т-90 танкларининг модернизация қилинган версиясидир. У кучайтирилган ҳимоя, янги жанговар минора модули, юқори автоматлаштирилган рақамли бошқариш тизими, турли хил нишонга олиш тизимлари ҳамда климат-контрол билан жиҳозланган.
Янгиликлар лентаси
0