Ўзбекистонда ҳар юз минг кишига нечта судья тўғри келмоқда

© pexels/Sora ShimazakiМолоток судьи
Молоток судьи  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.02.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон профессионал судьялар сонини ошириш бўйича хориж тажрибасини ўрганилмоқда.
ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. Ўзбекистонда ҳар юз минг кишига 3-4 та судья тўғри келмоқда. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Судьялар олий кенгаши раис ўринбосари Алишер Жалилов маълум қилди, дея хабар берди Sputnik мухбири.
Қайд этилишича, айни пайтда республика бўйича судьялик лавозимида ишлаётганлар сони 1317 нафарни ташкил этмоқда. Шундан аёл судьялар 179 нафар, уларнинг 25 нафари раҳбар судьялик лавозимларида фаолият юритмоқда.
© SputnikСудьялар олий кенгаши
Судьялар олий кенгаши - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.02.2023
Судьялар олий кенгаши

“Россияда ҳар юз минг кишига 24 та, Қозоғистонда эса 18 тага судья тўғри келмоқда. Ўзбекистонда бу, албатта, кам кўрсаткич. Ҳозирда профессионал судьялар тайёрлаш бўйича ишлар амалга оширилиб, бу бўйича хорижий тажриба ўрганилмоқда”, - дейди Жалилов.

Судьялар олий кенгаши шўъба раҳбари Нодира Бобохонованинг сўзларига кўра, судьялар юкламасида бир кунда нечта иш кўриш бўйича қонун билан чегараланган алоҳида норма мавжуд эмас. Бу жараённинг қандай кечиши билан боғлиқ. Бунда судья индивидуал ёндашади.
Жорий ўқув йилида Судьялар олий мактабининг судьялик лавозимига тайёрлаш курсларида 138 нафар тингловчи таҳсил олмоқда. Судьялар олий мактаби фаолияти бошлангандан буён 207 нафар номзоддан 179 нафари судьялик лавозимига тайинланган.
Суд тизимида 1 февраль ҳолатига вакант ўринлар сони 14 тани ташкил этди. Ўтган йили бу кўрсатгич 145 тага тенг бўлган.
Таъкидланишича, судьяликка номзодлар ва судьяларнинг касбга муносиблигини баҳолашга кўмаклашувчи электрон психологик тест дастури ишга туширилиб, 901 нафар судья психологик тестдан ўтказилган.
Психологик тест натижаларидан келиб чиқиб, жойларда судьялар учун психологик тренинглар ўтказиб келинмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 18 январь куни президент томонидан имзоланган фармонга кўра, айрим суд ишларини юритиш маъмурий органларга ўтказилади. Ҳужжат билан, ихтисослашган прокурорлар корпуси фаолиятида 2023 йил 1 сентябргача “Судларда прокурор иштироки” ахборот тизими синов тарзида ишга туширилади ҳамда 2024 йилдан амалиётга тўлиқ жорий этилади.
Янгиликлар лентаси
0