https://sputniknews.uz/20230202/sirdaryo-viloyati-va-primorsk-olkasi-aloqalarni-yanada-mustahkamlashga-kelishib-oldi-31933360.html
Сирдарё вилояти ва Приморск ўлкаси алоқаларни янада мустаҳкамлашга келишиб олди
Сирдарё вилояти ва Приморск ўлкаси алоқаларни янада мустаҳкамлашга келишиб олди
Sputnik Ўзбекистон
Приморск ўлкаси ҳукумати ва Сирдарё вилояти ҳокимлиги ўртасида келишув имзоланди. 02.02.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-02-02T16:13+0500
2023-02-02T16:13+0500
2023-04-05T18:43+0500
сирдарё
ҳамкорлик
ҳокимлик
ўзбекистон - россия
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/01/23704692_0:170:3037:1878_1920x0_80_0_0_d6059d232b9aedbb18087b27ca474604.jpg
ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. Сирдарё вилояти ва Приморск ўлкаси алоқаларни янада мустаҳкамлашга келишиб олди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.Россиянинг Приморск ўлкаси ҳукумати ва Ўзбекистоннинг Сирдарё вилояти ҳокимлиги ўртасида савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар соҳаларда халқаро ва ташқи иқтисодий алоқаларни амалга ошириш тўғрисида келишув имзоланди.Шунингдек, қўшма корхоналар фаолияти, ўзаро манфаатли қўшма лойиҳа ва дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш учун зарур ташкилий, молиявий-иқдисодий имкониятларни тақдим этиш ҳам назарда тутилган.Келишувда қайд этилганидек, Сирдарё вилояти ва Приморск ўлкаси хўжалик юритувчи субъектларининг ярмаркалар, кўргазмалар ва бошқа тадбирларда иштирок этишига кўмак кўрсатилади.Бундан ташқари, савдо-иқдисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар соҳаларда ахборот алмашуви йўлга қўйилади.Маълумот учун, ушбу келишувни имзолаш таклифи Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосари бошчилигидаги делегация томонидан 2021 йилнинг сентябрь ойида Приморск ўлкасига бўлиб ўтган амалий сафар чоғида илгари сурилган.Олтой ўлкасидан Тошкент вилоятига чорва моллари олиб келинади
сирдарё
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/01/23704692_153:0:2884:2048_1920x0_80_0_0_daf8cfce8599b54f471a7a813ea7dc86.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сирдарё, ҳамкорлик, ҳокимлик, ўзбекистон - россия, россия
сирдарё, ҳамкорлик, ҳокимлик, ўзбекистон - россия, россия
Сирдарё вилояти ва Приморск ўлкаси алоқаларни янада мустаҳкамлашга келишиб олди
16:13 02.02.2023 (янгиланди: 18:43 05.04.2023) Приморск ўлкаси ҳукумати ва Сирдарё вилояти ҳокимлиги ўртасида келишув имзоланди.
ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. Сирдарё вилояти ва Приморск ўлкаси алоқаларни янада мустаҳкамлашга келишиб олди. Бу ҳақда “Дунё” АА
хабар берди. Россиянинг Приморск ўлкаси ҳукумати ва Ўзбекистоннинг Сирдарё вилояти ҳокимлиги ўртасида савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар соҳаларда халқаро ва ташқи иқтисодий алоқаларни амалга ошириш тўғрисида келишув имзоланди.
Имзоланган ҳужжатга кўра, томонлар савдо-иқтисодий, инвестиция, таълим, маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спорт, туризм, транспорт ва бошқа соҳаларда ҳамкорлик қилади.
Шунингдек, қўшма корхоналар фаолияти, ўзаро манфаатли қўшма лойиҳа ва дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш учун зарур ташкилий, молиявий-иқдисодий имкониятларни тақдим этиш ҳам назарда тутилган.
Келишувда қайд этилганидек, Сирдарё вилояти ва Приморск ўлкаси хўжалик юритувчи субъектларининг ярмаркалар, кўргазмалар ва бошқа тадбирларда иштирок этишига кўмак кўрсатилади.
Бундан ташқари, савдо-иқдисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар соҳаларда ахборот алмашуви йўлга қўйилади.
Маълумот учун, ушбу келишувни имзолаш таклифи Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосари бошчилигидаги делегация томонидан 2021 йилнинг сентябрь ойида Приморск ўлкасига бўлиб ўтган амалий сафар чоғида илгари сурилган.