Расул Кушербаев табиат ресурслари вазирининг маслаҳатчиси лавозимига тайинланди

© Sputnik / Дильшода РахматоваРасул Кушербаев, депутат
Расул Кушербаев, депутат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.02.2023
Oбуна бўлиш
У бунга қадар у Олий Мажлис Қонунчилик палатасида депутат сифатида фаолият юритган.
ТОШКЕНТ, 2 фев - Sputnik. Собиқ депутат Расул Кушербаев табиат ресурслари вазирига маслаҳатчи этиб тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
“Кушербаев Расул Хидралиевич Ўзбекистон табиат ресурслари вазирининг маслаҳатчиси лавозимига тайинланди”, - дейилади хабарда.
Маълумот учун, бунга қадар у Олий Мажлис Қонунчилик палатасида депутат сифатида фаолият юритган.
Расул Кушербаев 1987 йил 12 январда Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида туғилган. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг Халқаро журналистика факультетини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 2007 йилда Либерал-демократлар партияси Тошкент вилоят бошқармаси ёшлар бўлими бошлиғи сифатида бошлаган. У депутатлик фаолиятини 2014 йилда бошлаган. 2022 йилнинг декабрь ойи охирида депутатлик фаолиятини ўз хоҳиши билан якунлаган.
Янгиликлар лентаси
0