Музлаган пиёзни истеъмол қилса бўладими - мутахассис

© Foto : Pixabay / Couleur Лук репчатый
Лук репчатый - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.02.2023
Oбуна бўлиш
Бозор расталарида ёки уй шароитида музлаб қолган пиёздан қандай фойдаланиш мумкинлиги ҳақида материалимизда ўқинг.
ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. Пиёз совуқ ҳароратга бардош бера олади. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти мутахассиси Шаҳноза Орипова Sputnik мухбирига маълум қилди.
Мамлакатда кузатилган совуқ об-ҳаво шароитида бозор расталаридаги полиз экинлари, жумладан, пиёзнинг музлаб қолиш ҳолатлари кузатилди. Бунинг натижасида кўплаб истеъмолчиларда музлаш жараёни пиёзнинг сифати ва унинг хусусиятларига қандай таъсир қилиши ҳақидаги саволлар туғилди.
Мутахассис Шаҳноза Орипованинг айтишича, паст ва салбий ҳароратга бардош бера олиш пиёзнинг муҳим хусусияти ҳисобланади.

“Пиёз музлатилган ҳолатда ҳам ўзининг хусусиятларини йўқотмайди. Лекин музлаган пиёзнинг музини аста-секин эритиш керак. Уни -30 C дан паст бўлмаган ҳароратда сақлаш тавсия этилади. Пиёз сақлаш вақтида музлаб қолади, кейинроқ қайтиб тикланиши мумкин”, - дейди мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда январда содир бўлган аномал совуқда, бозор расталарида сақланаётган пиёз музлаб қолгани ҳақида хабар берилган эди. Шуниндек, республикада қўшимча миқдорда 37,5 минг тонна пиёз1 апрелга қадар ички бозорларга киритилиши маълум қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0